Қирғизистонда 10-май расмий Миллий валюта ва Банк ходимларининг куни қатори нишонланади.
Қирғиз соми 2022 йилда 29 ёшга тўлади. Айнан шу куни, 1993-йилда Қирғизистон Миллий банки биринчи миллий валютани муомалага киритди. Аммо қирғиз сомини муомалага киритиш тўғрисидаги қарорнинг ўзи 1993-йил 3-майда Қирғизистоннинг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган.
10-майдан бошлаб Миллий банк муомалага 1, 5 ва 20 сом номиналидаги банкнотларни, шунингдек 1, 10 ва 50 номиналидаги алмаштириш тийинларини киргизган. Бугунги кунда сомнинг 1, 3, 5 ва 10 сом номиналидаги тийинлари, бундан ташқари, 20, 50, 100, 200, 500, 1000, 2000 ва 5000 сом номиналидаги банкнотлари бор.
Аммо қирғизистонликлар 1993-йилнинг 14-майига қадар биргина ҳолатда рублни ҳам қўллани олишар эди. 14-май соат 118:00дан бошлаб эса Қирғизистоннинг ҳудудида фақатгина қонуний тўлов маблағи қатори сомгина қолдирилган.
Қирғизистон — аввалги СССР давлатларининг ичидан биринчилардан бўлиб муомалага ўз валютасини киргизган давлатлардан бири.