Дунёнинг етакчи университетларига ўтган ёшларга 50 минг $гача стипендия берилади

287

Президент Садир Жапаров «Эл умуту» халқаро стипендияларнинг янги дастурини очиш ўйича фармонга қўл қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари Фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Жапаровнинг айтишича, бу йилдан бошлаб дунёнинг нуфузли 100 университетига магистратура ва докторантурага ўтган қирғизистонлик ёшлар учун 50 минг долларгача стипендия берилади.

«Ҳозирча 50 стипендия беришга қарор қилдик. Стипендиянинг кўлами танлаб олган университетига кўра бўлади. Иқтисол ва гуманитар мутахассислик бўйича ҳам топширчанглар бўлади, аммо, албатта имтиёз кўпроқ техника ва инженерлик йўналишига берилади. Биз ёш ўқимишли-ўқитувчиларимизни алоҳида қўлловга олмоқчимиз», — деди Жапаров.

Шунингдек, президент фан доктори мақомини олишга алоҳида 10 стипенндия ажратилишини маълум қилди.

Давлат раҳбари бу дастурдан ташқари, ҳозирда ҳукумат дунёнинг етакчи университетлари билан икки томонлама келишувларни ишлаб чиқишга киришганини қўшимча қилди.

«Эл умуту» ва «Эл умуту»

Президент асос солган стипендиянинг номи билан 2021-йили парламент сайловига қатнашган «Эл умуту» партиясининг номлари бир хил.

Кўплаб ОАВлар бу партияни президентнинг турмуш ўртоғи Айгул Жапаров билан боғлиқ эканини ёзишган. Аммо президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Клооп»га Жапарованинг ҳеч бир партия билан алоқаси йўқ эканини айтган.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «Эл умуту» партияси 2020-йили ташкил этилиб, 2021-йили қайта рўйхатдан ўтган. Партиянинг лидери қатори «ташаббускор ёшлар маркази» жамоат уюшмасининг етакчиси Аскар Алмаз ўғли кўрсатилган.

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев партияни президентнинг ўғли Рустам Жапаров қўллайди деб билдирган.

МСКнинг маълумоти бўйича, тарғибот кампаниясининг биринчи ҳафтасида «Эл умуту» партиясининг сайлов фондига 3-ноябрда 11 миллион 687 мингдан ортиқ маблағ келиб тушиб, унинг 10 миллион 827 минг сомини сарфлаган. «Эл умуту» сайловга энг кўп пул сарфлаётган партиялардан бири.