Касалхоналарнинг етакчилари шифокорлар бир кунлик маошини «ўз ихтиёри билан» «Алтин Балалик» реабилитация марказини қайта тиклаш учун ўтказишга мажбурланганини айтиб чиқишди. Марказни соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевнинг ўғли реконструкция қилмоқда. Бу ҳақда Бишкек шаҳар кенгашидаги Социал-демократлар фракциясининг лидери Қадирбек Атамбаев Фейсбук саҳифасига ёзди.
«Бундай ҳолатлар, тиббий профсоюзлар билдиришича, республика бўйича кўп қайд этилмоқда, буни бизнинг шахсий суриштирувларимиз ҳам тасдиқламоқда [...] Госпиталларнинг ходимлари юборган “Ден-Соолук” (“Алтин Балалиқ”) лойиҳасининг махсус ҳисобининг суратларини илова қилганман», — деб ёзди Атамбаев.
Атамбаев шифокорлар тиббий муассасаларнинг етакчилари босим сабаб бюджетига «қўл солиб», «Алтин Балалик» лойиҳасига пул бериш учун беморларнинг озиқ-овқатдан иқтисод қилаётганини айтиб беришганини маълум қилди.
Шунингдек Атамбаев тиббиёт ходимларига босим бўлаётгани ҳақида бунга қадар соғлиқни сақлаш ходимларининг профсоюзининг марказий қўмитасининг раиси Айгу Баялиева ҳам билдирганини, аммо унга ҳеч қандай реакция бўлмаганини ёдга солди.
«Тиббиёт ходимлари қўрқаётгани сезилмоқда. “Социал-демократлар” фракциясининг йиғинида амалдорлар бу ҳақда тўлиқроқ сўзлашиш учун камераларни ҳам ўчириб туришни илтимос қилишди. Давлат харидларида танлов тизими олиниб, ҳукуматнинг жуда марказлашаётгани бора-бора ҳар бир вазирлик вазирнинг ўзини шахсий мулки бўлиб қолишига олиб боради», — деб ёзди у.
Атамбаев фракцияси бюджет ходимларининг бир кунлик маошини ўтказишни тақиқлаган қонун лойиҳасининг ишлаб чиқаришини қўшимча қилди.
Бу орада Соғлиқни сақлаш вазирлигидан шифокорлар бир кунлик маошини ўтган йилнинг октябрида ўтказишганини, у «Алтин Балалик»ни амалга ошириш учун маблағ тўплаш бўйича «хайрия марафони»нинг доирасида бўлганини билдиришди.
«Марафон соғлиғининг имконияти чекланган болаларни, юрак-қон томир касалларидан жабрланган одамларни, жумладан умумий соғлиғининг имконияти чекланганларни қўллаш учун барча манфаатдор тарафларнинг ҳаракатини бириктириш мақсадида ўтган. Бу марафоннинг давомида болаларнинг соғлиғи учун бу марказни ишга киргизиш қанчаик муҳим эканини тушиниб, тиббиёт ходимлари бир кунлик маошини ўтказиш билан ўз ҳиссаларини қўшишган», — деб билдиришди вазирликдан.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, марафоннинг натижасида «Алтин Балалик»нинг (аввалги «Ден-Соолук» кичик рентген маркази) ҳисобига 58 205 478 сом тушган.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев интервьюларидан бирида Иссиқкўлдаги «Алтин Балалик» реабилитация марказини ўғлининг фирмаси қураётганини айтган.
«Яқинда ўғлимдан “бу ерга [“Алтин Балалик” реабилитация марказига] қанча [пул] сарфладинг?” деб сўрадим. У “Энди оз-кўп, 2 млн доллар сарфладим” деди», — деб айтиб берган Бейшеналиев.