Вазирлар маҳкамасига қарашли Архитектура, қурилиш ва турар жой давлат агентлигининг Боткен вилояти бўйича кузатув ва назорат бошқармасининг инспектори вилоят прокуратураснинг терговчиларига пора бераётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумонланувчи катта инспекторнинг илтимоси билан прокуратура «Бекем-Курулуш» МЧЖсига қарши процессуал чораларни кўрмаслик учун терговчига 200 000 сом беришга уринган.
МХДҚдан мазкур факт бўйича тергов давом этаётгани қўшимча қилинди.
27-апрелда Бишкекда Ички ишлар вазирлигининг Тергов хизматининг катта терговчиси 200 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. МХДҚнинг маълумотига кўра, милициянинг майори «Ш.С.К.» тергов қилинаётган жиноят ишини тўхтатиш учун турғундан воситачи орқали 4 минг АҚШ долларини талаб қилган.
5-апрелда Бишкекнинг Биринчи май туман ички ишлар бошқармасининг терговчиси, милициянинг капитани «А.Д.Б.» 85 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у судгача терговни тўхтатиш учун 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.