Олий суд Қилич Саркарбаевнинг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатди

305

Олий суд Ўш вилоят ва шаҳар судларининг Қилич Саркарбаев бўйича аввал чиқарилган қарорларни бекор қилди. Бу ҳақда «Клооп»га Олий суднинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, вилоят прокуратураси спорт қўмитасининг собиқ раиси Саркарбаевни «ҳужжатларни қалбакилаштириш» ва «эътиборсизлик сабаб танага оғир зарар етказиш» моддалари бўйича оқланган қарорларни бекор қилиб, уни айбдор деб топиб, қонун доирасида жазо бериш таклифини берган.

Бу бўйича иш Олий судда 25-апрель куни қаралиб, биринчи ва апелляция инстанциядаги судларнинг суд актлари бекор қилинди. Иш қайта кўриб чиқишга юборилди.

Ўтган йилнинг 13-сентябрида Ўш шаҳар суди Қилич Саркарбевни оқлагани маълум бўлган. Унда шикоят қилган томон «айбланувчининг айбини исботлаган асосларни судга бермагани» оқлашга сабаб бўлгани айтилган.

Бироқ прокуратура қарорга рози бўлмай, Ўш вилоят судига апелляция аризасини берган.

Саркарбаевга қўзғалган ишлар

2019-йилнинг 22-сентябрида Ўш ВИИБи Саркарбаев спортчи Тологон Рахманберни ўғлини келишмовчилик сабаб тўппонча билан отиб юборганини маълум қилган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. Мазкур факт «соғлиққа оғир зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширувга олинган.

Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, сонига ўқ теккани аниқланган. Кейинчалик Рахманберди ўғли Саркарбаев билан ака-ука муносабатида эканини айтиб, тўппонча билан «ўзини-ўзи отиб олганини» билдирган. Саркарбаев ҳам спортчини «отмаганини» хабарлаган.

Бироқ спортчи 14-февралда президентга фейсбук орқали видео мурожаат қилиб, яна уни Саркарбаев оёғига тўппонча билан отган. Бундан ташқари, у Саркарбаев Қорасув туманинг Савай қишлоқ ҳукуматининг ўша вақтдаги бошчиси Мунарбек Сайпидинов билан бирга уни «ариза ёзма» деб қўрқитганини билдирган.

Саркарбаев ўзи буни инкор қилиб, унга бундай кўрсатма беришини ортида «кимнингдир манфаати бор» деган фикрни айтган.

Шу сабаб Саркарбаев 2021-йилнинг 17-февралида ватинча ишдан бўшатилиб, августда яна ишга қайтган. Ўш мэрияси Саркарбаев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан Қорасув туманидаги отишувга «алоқаси йўқ» деган ҳужжатларни олиб келганини маълум қилган эди.

2020-йилнинг 17-декабрида Саркарбаевни МХДҚ қалбаки паспорт олишга гумон қилиб қўлга олган. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, тергов давомида спорт қўмитасининг масъул ходимлари спорт тадбирларига кетувчи маблағни, спортчиларга бир марта берилувчи тўловларни ва спортчиларнинг формаларига дейилган тўловларни ўзлашитирию олишгани аниқланган.

У ўз истаги билан давлатга келтирилган 1 миллион сом зарарни тўлаб, уй қамоғига чиқарилган.

Жамоатчиликда Саркарбаев собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг яқин одамларидан бири экани айтилади — журналистик суриштирувларда Саркарбаевга Матраимовга тегишли бўлган икки компания рўйхатга олингани очиқланган.