Фаол Роза Маманова марҳум журналист Арзигул Галимбетованинг ўлими бўйича Ўш вилоят ички ишлар бошқармасига 26-апрель соат 16:00да гувоҳ сифатида сўроққа чақирилганини билдирди.
Маманова ҳукуматдагиларга «кучсиз аёллар билан курашишни тўхтат» деб мурожаат қилиб, агар «тергов адолатсиз борса, ўзига ўт қўйишга тайёрлигини» билдирди.
«Арзууни ўлгани бўйича суд-тиббий экспертизанинг хулосаси чиқмади. Батма қўли билан ўлдирмади. Батма венасини кесиб қамоқда ётибти. Мен терговда сўроқдаман. Батма ҳам, мен ҳам ўлишим керакми энди? Мени ҳам қамоқда ётишим керак бўляптими? Менинг беш боламни етим қолиши кимга керак?», — деб савол бериб, Фейсбук саҳифасига сўроққа чақирув қоғозини жойлади.
Маманова журналист Арзигул Галимбетова ўлими бўйича айбсиз эканини айтиб, ҳақиқатчига мурожаат қилган. Унда Галимбетованинг ўлими бўйича блогер Батмакан Жолболдуевага ва ўзига олдиндан тиш қайраб юрган айрим хизмат ходимларига ўч олиш учун сабаб бўлганини айтган.
«Қирғизистонда кадр масаласини ҳал қилаётган Арзибек Буркановнинг укаси Нурлан Бурканов полковник бўлганини нишонлаётганда Баткен шаҳар, тумун милиция бўлимларининг бошчилари бўлган. Батма уларни йилқи сўйиб, байрам қилаётганини тасвирга олгани учун унга ўчашиб қолишган. Шу Бурхановларнинг укаси Имамназар Бурканов Баткен шаҳрининг мэри. Булар бари Батмага ўчашиб қолган», — деб билдирган у.
Бироқ Баткен шаҳар мэри Имамназар Бурканов ўзи ва укалари ҳақидаги Маманованинг сўзларини инкор қилиб, Жолболдуевани сақлаш муддати ўтиб кетган маҳсулотларни аниқлаган блогер сифатида танишини айтган.
Арзигул Галимбетованинг ўлими ва блогернинг қўлга олиниши
«АКИпресс» нашрининг Баткен вилоятидаги вакили Арзигул Галимбетова 26-мартга ўтар кечаси вафот этган унинг ўлими бўйича тайинланган суд-тиббий экспертизанинг хулосаси бугунги кунгача чиқмаган.
Галимбетованинг ўимигача Баткен ВИИБи «Эҳтиётсизликдан ўлимга олиб келиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, 28-мартда блогер Батмакан Жолболдуевани қўлга олган.
Кейин унга «Бебошлик», «ҳужжатларни қалбакилаштириш», «шахсий ҳаёт даҳлсизлигини бузиш» моддалари билан ҳам жиноий иш қўзғалган. Жолболдуева уй қамоғига чиқариш илтимоси билан Ўш шаҳар судига мурожаат қилган.
Ўз сўзида блогер вояга етмаган икки қизини ва инсульт бўлган отасини ёлғиз ўзи боқишини айтиб, журналистнинг ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган. Бироқ суд унинг мурожаатини инкор қилиб, 26-майгача қамоқда қолдирган.
«Батма-Бат» Ютуб каналига жойланган видео
Журналистнинг ўлимидан кейин у «Батма-Бат» Youtube-каналининг муаллифи Батмакан Жолболдуева «менинг обрўйимга путур етказиб, ёмон сўзлар билан қораламоқда» деб милицияга ариза ёзгани маълум бўлган.
Арзигул Галимбетовани ариза ёзишига «Батма-Бат» каналида у вилоят раҳбари Абдикарим Алимбаев ва бошқа номаълум кишилар билан Баткен шаҳридаги овқатланиш жойларининг бирида ўтирган видеоси сабаб бўлган .
Жолболдуева видеога изоҳ бериб, «тунги капалакдай Арзуу [Арзигул Галимбетова] “АКИпресс”дан, Баткен губернатори Абдикарим Карбекович, Қизилқиянинг вице-мэри ҳам бир қанча етакчилар билан чойлашиб ўтирибди» деб ёзган.
Галимбетова Фейсбугида жонли эфирга чиқиб, шу куни маҳаллий ҳукумат органлари хорижлик инвесторлар билан учрашиб, у таржимон бўлганини айтган. Кейин Баткен вилоятининг ҳукумат вакиллари туркиялик инвесторлар билан музокара ўтказгани аниқланган.