Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Таалатбек Масадиков 7-апрелдан 20-апрелгача хизмат сафари билан Ўзбекистон, Покистон, Афғонистон, Эрон ва Бирлашган араб амирлигига борди. Бу ҳақда президент аппаратининг матбуот хизмати маълум қилишди.
Масадиков мазкур давлатларнинг куч тизимлари ва бошқа муассасаларининг етакчилари билан учрашувлар ўтказиб, халқаро экспертлар билан ҳам суҳбатлашди.
Президент маъмурияти билдиришича, Масадиков сафарда минтақавий хавфсизликнинг муҳим масалаларини, Афғонистондаги вазиятни, Қирғизистон миллий хавфсизлигини таъминлаш бўйича потенциал хавфларга ва ҳудудий ҳамкорлигига боғлик масалаларни муҳокама қилди.
Бунгача 4-ноябрда Масадиков Афғонистондаги ҳолат бўйича фикр билдирган. Унда «Толибон» ҳукуматга келишига қарамай, ўлкада вазият нисбатан «хавфсиз» эканини айтган.
«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, унга Қирғизистонда ва бир қанча дунё мамлакатларида тақиқланган ва террористик деб топилган.
Афғонистон ва толиблар
«Толибон» радикал ҳаракатининг жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олиш ҳаракани май ойидан бошлаб августгача бир неча ой давом эттиришган. Толибларнинг босқини АҚШ ва унга иттифиқдош давлатларнинг ҳарбийлари АФғонистонда 20 йилгача яқин бўлгандан кейин чиқарилаётган шароитда бошланган.
16-августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб киргани, афғон президенти Ашраф Гани ўлкадан чиқиб кетгани маълум бўлган.
Толиблар аёлларни, этник озчиликнинг ҳуқуқлари бўйича кўплаган ваъдалар берган. Бироқ ваъдалари амалдаги ҳаракатлари мос келмайди.
21-октябрда 20га яқин афғон аёл-қизлари аёлларнинг ҳуқуқи учун юришга чиқишган — «Толибон»нинг аъзоси чет эллик фотографни қуролнинг боши билан уриб, тепкилаган. Яна бири журналистни калтаклаган. Аёлларнинг ҳуқуқи учун сентябрдаги марши қувиб тарқатилган.
Толиблар афғон аёлларини юзини ёпиб юришини талаб қилган. Ҳукуматни босиб олгандан кейин биринчи ҳафтада толиблар аёлларга «хавфсизлик мақсадида» уйдан ишга чиқишни тақиқлаган. Афғон аёлларига эркакларсиз бозорда озиқ-овқат ҳам сотилмайди, ўлканинг жанубидаги Кандагарда аёллар поликлиникалари ишини тўхтатган.