Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий эҳтиёжлар учун ер участкаларини сотиб олишни таклиф қилди

305

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларини сотиб олишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини таклиф қилди.

Қонун лойиҳасида ерни сотиб олиш «ваколатли органлар иштирокида мулк эгасига ҳақ тўланиб, шартнома асосида ерни эгаликдан маҳрум қилиш» йўли билан амалга оширилади деб айтилади. Бунга қайси орган масъул бўлишини вазирлар маҳкамаси аниқлайди.

Ерни давлатнинг турли эҳтиёжлари учун сотиб олиш таклиф қилинмоқда:

  • миллий хавфсизликни таъминлаш;
  • атроф-муҳит ва тарихий-маданий меросларни ҳимоя қилиш;
  • ижтимоий, ишлаб чиқариш ва транспорт объектларни қуриш ва хизмат кўрсатиш;
  • энергетика, муҳандислик ва архитектура-қурилиш инфраструктура;
  • фойдали конларни ишлатиш:

ерни сотиб олиш тартибини ҳам вазирлар маҳкамаси аниқлайди. Ерни мулк эгасининг розилиги, давлат органи билан шартнома тузиш асосида сотиб олиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, агар ернинг эгаси сотишдан бош тортса, давлат ерни сотиб олиш аризаси билан судга мурожаат қила олади.

Ҳужжатда айтилишича, ер участкасини олиб қўйиш ерни нархини тўлагандагина амалга оширилади. Бу нархга ернинг, ҳудудда жойлашган бинонинг бозор нархи, участок бўйича мажбуриятларни муддатидан олдин тўхтатишга харажатлар киради.

Қонун лойиҳасининг маълумотномасида сотиб олинган ерлар жамоат ва давлат эҳтиёжларига қўлланилади деб айтилади. Агар у бошқа одамларнинг мулки бўлиб кетса, унда бу қонунбузарлик бўлиб ҳисобланади.