Бишкек шаҳрининг Ленин туман милицияси 51 ёшдаги аёлни «фирибгарликда» гумон қилиб қўлга олди. Бугунги кунда аёлнинг ишидан турғунлар 80 минг доллар зарар кўрган деб айтилмоқда. Бу ҳақда Ленин ТИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, 12-апрелда пойтахтдаги хусусий компанияларнинг бирини директорига чора кўриш илтимоси билан Р.Б. исмли фуқаро мурожаат қилган. Аризада директор Турусбеков кўчасидаги офисида унинг ишончига кириб, «уй олиб беришни ва берган пулини уч марта кўпайтириб беришни ваъда қилиб» 9 минг 750 АҚШ доллари олганини кўрсатган. Кейин аёл изини яширган.
Факт бўйича «фирибгарлик» моддаси билан қўзғалган иш асосида Ж.А исмли аёл ушланиб, Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киртилди.
Ленин туман милициясидан гумонланувчи устидан яна тўрт ариза тушганини таъкидлашти.
«Ҳозирда келтирилган зарарнинг миқдори 80 минг АҚШ доллари деб баҳоланди. Шу каби бошқа жиноятларга алоқаси бор йўқлиги аниқланмоқда», — дейилади билдирувда.
Шунингдек, туман милицияси гумонланувчига алданган турғунлар бўлса 0312 352-947, 0312 654-494, 0507 885-577, 0550 516-877 ва 102 рақамига мурожаат қилишларини қўшимча қилишти.
Ўтган ойда «Ак-Үй КейДжи» масъулияти чекланган жамиятининг асосчиси «фирибгарликда» гумонланиб ушланган. Гумондор ўтган йили жабрланувчига «баҳоси 679 600 сомга машина олиб бераман» деб 369 600 сомини олиб, йўқ бўлиб кетгани маълум бўлган. У Биринчи май ТИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.