Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Чангир-Таш қишлоғида вагонда яшаётган саккиз оила уй олишга ер беришни сўрашмоқда. Бу ҳақда «Турмуш» нашри ёзди.
Маълумотга кўра, уларнинг уйлари 2021-йилнинг июль ойидаги сел сабаб яроқсиз ҳолга келган. Турғунларнинг бири Асель Арапбаева нашрга вагонларда яшаш оғир эканини билдирди.
«Қишда иссиқ бўлди. Бироқ олдидан совуқ уриб турди. Бизда кун қаттиқ исийди, ёз кунлари яшаб бўлмайди. Ҳукуматга раҳмат, 150 минг сомдан моддий ёрдам олганмиз. Шу ер масаласини эртароқ ҳал қилиб беришса, биз ҳам одамларга ўхшаб уйда яшардик. Қийналган оилалар яшаймиз. Уй қуришга ҳам ёрдам беришса яхши бўларди», — деди Арапбаева.
Маҳаллий ҳукуматдан Қора-дарё қишлоқ ҳукумати томонидан ер трансформациялашга ҳужжат тайёрланиб, бироқ натижаси чиқмаганини билдиришди. Вилоят раҳбари Абсаттар Сиргабаев масала бўйича иш олиб боришга ваъда берди.
Ўтган йилнинг 20-июлида Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг Дўстлик қишлоғида, Қора-дарё қишлоқ ҳудудининг Чангир-Таш қишлоғида сел бўлиб, 6 яшар қиз ҳалок бўлган.
Тепаликлардан келган сел сувлари уйларнинг ҳовлисига кирган. Шунингдек, Сузоқ — Қора-дарё йўлини қоплаган.
Аввалроқ 12-июлда, Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Ак-Жол ва Жани-Жол қишлоқ ҳудудларида ҳам қаттиқ сел бўлган. Натижада саккиз киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида 2,5 ёшли бола, 5 ёшли бола, 12 ва 16 ёшдаги ўсмирлар бўлган.