«Горький парки бор». Эрбол Султанбаев Бишкекда митингларга тақиқ қўйилгани ҳақида

264

Тинчлик акцияларини ўтказиш учун пойтахтдаги Максим Горький номидаги истироҳат боғи бор. Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Биринчи май туман судининг Бишкек марказида 1-сентябргача митинг ўтказишни тақиқлаган қарорига шундай изоҳ берди.

«Фуқаролик позициясини билдириб, тинчлик акцияларини ўтказишга ҳеч қандай чеклов йўқ. Бу мақсадда М.Горький номидаги шаҳар боғи белгиланган», — деб жавоб берди у.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 13-апрелда Россия элчилиги, Президент маъмурияти, миллий хавфсизлик қўмитаси биноси олдида ва «Ала-Тоо» майдонида тинчлик йиғинларини ўтказишни тақиқлаган. Чеклов 1-сентябргача (шу кунни қўшиб) давом этади.

Бироқ суддан «Ала-Тоо» майдонига давлат ва муниципал тадбирлар ўтказилишини қўшимча қилишган.

Бу қарор бош қонунга қарши бўлиб, сабаби Конституцияда ҳар бир фуқаро тинчлик йиғинларини ўтказиш ҳуқуқига эга деб ёзилган. Бир кун олдин президент Садир Жапаров ҳам Фейсбук саҳифасида Қирғизистонда «сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқи сақланади ва давом этади» деб ишонтирган.

«Бизнинг давлатда ҳар ким истаганини гапиради, митингларга чиқади. Чеклов йўқ», — деган президент.