Исхак Масалиев: Вазирлар маҳкамаси Байсалов билан бирга истеъфога чиқиши керак

369

Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ва ҳозирги вазирлар маҳкамаси истеъфога кетиши керак. Бу фикрни парламентнинг 13-апрелдаги йиғинида депутат Исхак Масалиев айтди.

«Мана ҳукумат яйловларни [ижарага] берсак яхши бўлади деяпти. Кеча вице-премьер ҳукумат пенсия тўлашга мажбур эмас демоқда. Бу қандай ҳукумат? Халққа бағишланган ҳукуматми? Вице-премьер шу гапи учун [ишдан] кетиши керак. Ҳукумат тўлиқ истеъфога кетиши керак», — деб ҳисоблайди Масалиев.

У вазирлар маҳкамаси кам фойда берувчи яйловларни ижарага бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини ортга қайтариши керак деб қўшимча қилди.

«Бу қонун лойиҳаси ҳозирча хом. Буни иккинчи ўқишга қайтариш керак. Балки, ундан кейин ўзингиз қайтариб оласизлар. Сизларга маслаҳат қатори айтяпман. Яйловларни ўзингиз назорат қилишингиз керак», — деди Масалиев.

Депутат Дастан Бекешев ҳам қонунга қарши фикр билдирди. Унинг айтишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга қайтариб, яхшилаб муҳокама қилиш керак.

«Йигирма йилга ижарага бериш… Бизда Бишкекда беш йилга ижарага берилади, шунда ҳам кўп қаватли уйларни қуришда тортинишмайди. Кейин давлат қайтариб ололмай қолади. Йигирма йил ичида улар бу ерда истаганини қилишади, кейин давлат қайтариб олайин деганда, турли муаммолар чиқиши мумкин», — дейди халқ вакили.

Нима учун Байсаловнинг истеъфоси талаб қилинмоқда?

Минкаб раисининг ўринбосари Эдил Байсалов пенсия тизимини 2023-2026-йилларда ислоҳ қилиш масаласи бўйича парламент тингловида фуқаролар пенсияга пул йиғиши керак ва давлат уларга ҳеч нарса қарз эмас деб билдирган.

«Бозорда ўтирганлар бўлдими, деҳқонлар ёки мигрантлар бўладими ФОМСга ҳам, соцфондга ҳам ҳеч қандай тўлов қилмайди. Ижтимоий тўловларни амалга оширганлар кам экан. Ҳар бир фуқарога пенсиянгни эртароқ тўплай бошласанг, кейин қариганда нафақанг катта бўлади, давлат сенга бир тийин пенсия қарз эмас днб тушунтиришимиз керак», — деб билдирган у.

Байсалов ижтимоий тўловларни асосан йирик компаниялар тўлаётганини қўшимча қилган. Минкаб раисининг ўринбосари «Актуальный разговор» дастурига интервью бериб, фуқароларга «давлат бир тийин пенсия қарз эмас» деган сўзида гап пенсия ҳақида бўлганини билдирган.

У давлат фуқароларни қариганда «очликдан ўлиб» кетмай ёлғиз қолдирмаслик учун уларга ёрдам пуллари тўланишини айтган.

«Ёлғиз, ҳеч қандай мулки йўқ одамни ўлим қўрқитади. Бироқ, албатта давлат ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмай пособие беради, бироқ камбағаллик, гадойчилик ва қариликда. Пенсия — одам йиғиб тўплаган, кейин қариганда йиғилган ҳисоби», — деган Байсалов.

Байсалов «бунгача ҳар бир фуқаро пенсиясига бирор нарса қилишга умид қиларкан, бироқ бундай эмас» деб таъкидлаган.

«Кўпчиликни тажрибаси йўқ, сабаьи охирги 30 йилда ҳеч ким [ижтимоий фондга] пул тўкмаган. Уларнинг пенсияси 1,5 минг сом. Шундай кам пенсия нафақа олганига давлат жавобгар бўлиб қолмоқда. Аслида бу норасмий иқтисоддан бўлмоқда. Бу пенсия эмас, қариганда берилган ёрдам пул», — деган Байсалов.