Абдил Сегизбаевге 4 млн сом жаримага тортилиб, суд залидан бўшатилди

335

Биринчи май туман суди МХДҚнинг собиқ бошчиси Абдил Сегизбаевга 4 млн сом жарима солиниб, ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилганини маълум қилди.

Бироқ бир ҳафта олдин 28-мартда мазкур суд Сегизбаев 20-майгача МХДҚнинг ТИЗОсида қолади деб билдирган эди. 18-март куни хавфсизлик қўмитасининг тергов хизмати Сегизбаевни МХДҚнинг ТИЗОсида 2022-йилнинг 20-майигача қолдириш ҳақидаги илтимосини маълум қилган эди.

Сегизбаев касалликка чалинди

Бунгача миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Абдил Сегизбаевда саратон касаллиги аниқланганини «Клооп» Сегизбаевнинг адвокати Кайсин Абакиров билдирган.

Адвокат Сегизбаевда ўзгарувчан стенокардия ва қалқонсимон без саратони борлигини айтган. Абакиров МХДҚнинг собиқ раисининг касаллиги ҳукумат томонидан тасдиқланган оғир касалликларнинг бирига киришини, уни МХДҚнинг тергов изоляторида сақлаб бўлмаслигини қўшимча қилган.

«Сегизбаевнинг аҳволи оғирлашиб бормоқда. Уни операция қилишмоқчи, ТИЗОда қолишини оқибати оғир бўлиши мумкин. Суд мажлисида эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласини бирга ҳал қиламиз», — деган Абакиров.

Сегизбаев нима сабабдан ТИЗОда?

МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 25 январда «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича, Алмамбет Шикмаматов ва «бошқа одамларнинг» мурожаати асосида қамалган.

Қўлга олиш 2016 йили шов-шув бўлган, «Белизгейт» деб номланган иш сабаб бўлган. Бироқ бу сиёсатчига қарши қўзғалган олти ишнинг бири.

2016 йили Сегизбаев МХДҚнинг раҳбари бўлган вақтда президент Алмазбек Атамбаевнинг Конституцияга тузатишлар киритиш ташаббусига қарши чиққан «Ата Мекен» партиясининг депутатлари Ўмурбек Текебаев, Аида Салянова ва Алмамбет Шикмаматов «Мегаком» алоқа операторининг акцияларига эгалик қилишган деб билдирган.

Сегизбаев далил қатори Белиз давлатидан олинган деган ҳужжатларни кўрсатган. Депутатлар ҳужжатларни «жуда қўпол қалбакилаштириш» деб атаб, Сегизбаевни судга ҳам беришган, бироқ ютқазишган. Шу билан бирга уч депутатга нисбатан бошқа ишлар бўйича ҳукм чиққан.

Сегизбаевнинг ўрнига МХДҚнинг раҳбари бўлиб Идрис Кадиркулов келгандан кейин Белиздаги ҳужжатлар махсус хизматга келмагани маълум бўлган.

Сегизбаевга ишларнинг қолгани МХДҚнинг ходимларига уй, номинал қурол, ер участкаларини ҳамда махсус хизматнинг айрим вакилларига бюджет ҳисобидан командировка бериш бўйича.

Сегизбаев ва унинг яқинлари барча айбларни рад этиб, буни «сиёсий ўч олиш» деб аташмоқда. Сегизбаев 10 январда муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловига қатнашиб, 17 номзод орасидан бешинчи ўринни эгаллаган ва сайловчиларнинг 1,46% овозига эга бўлган.

У президентлик сайлови вақтида рақиби, амалдаги президент Садир Жапаровни кескин танқид қилиб, уни қочқин президент Курманбек Бакиев билан «тиғиз алоқада» деб билдирган. Сегизбаев КТРКнинг жонли эфирида Максим Бакиев конларни қандай сотиб, пулларни қандай яширгани ҳақида айтиб берган.