31-мартда нефтетрейдерлар ўлкада ёқилғи моддасининг нархи ҳозирча аввалги даражада қолишини билдиришди. Бу ҳақда улар Монополияга қарши давлат хизмати билан учрашувда айтишди.
Монополияга қарши давлат хизмати нефтетрейдерлардан юқори курс билан сотиб олинган ёқилғи моддасининг қолган қисмини арзон нархда сотишни таклиф қилди.
Хизматдан дизелни яқин уч ойга, бензинни — бир ойга етадиган заҳираси борлигини қўшимча қилишди.
Шу куни Нефтетрейдерлар ассоциацияси президенти Канат Эшатов «Акчабар» сайтига интервью бериб, сомнинг қиймати барқарорлашиши натижасида ёқилғи арзонлашиши мумкинлигини ҳам айтган.
У ёқилғи мойининг баҳоси қачон арзонлашини тахмин қилиш мумкинлигини қўшимча қилган.
«[Долларнинг курси юқори бўлганда сотиб олинган ёқилғилар] тўлиқ сотилиб битгунча ва ёқилғи-мойловчи моддаларнинг янги миқдори янги нархда келганда ёқилғи шаҳобчаларидаги нархлар секин-асталик билан изга солинади», — деган у.
Ёқилғи нархларининг ўсиши
Россиянинг Украинага ҳужуми ва Россияга қарши киритилган халқаро санкциялар сабаб Қирғизистонда ёқилғининг нархи яна кўтарила бошлаган. Санкциялар сабаб рублнинг курси, бунинг ортидан сомнинг ҳам қиймати тушиб ктеган. Долларнинг курси тахминан 105 сомгача етган.
28-февралда Канатбек Эшатов долларнинг қиймати ва россиялик нефть ишлаб чиқарувчи заводларда сотиш нархлари ошгани сабаб нефтнинг баҳоси кўтарилишини билдирган .
Долларнинг баҳоси бир сомга кўтарилгани сари ёқилғининг нархи ўртача 60 тийинга ошишини айтган эди.
Бироқ мартнинг охирида долларнинг курси кескин тушди — Миллий банк 1-апрелга кўра долларнинг қийматини 82,46 сом деб белгилаган.