Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг ҳудудида халқаро террористик ва диний-экстремистик ташкилотнинг радикал ғояларини тарқатиш гумони билан чет эллик икки кишини қўлга олди.
Маълумотга кўра, гумонланувчилар Қирғизистон ҳудудини транзит қатори фойдаланиб, одамларни “вербовка” қилиб, Суриянинг уруш бўлаётган ҳудудига чиқиб кетишни мақсад қилишган.
Махсус хизматдан ҳозирда халқаро террор гуруҳининг фаолиятига алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш бўйича ишлар давом этаётгани билдирилди.
Қўлга олинган одамларнинг эса қайси давлат фуқаролари экани айтилмаган.
Муаллиф: Канишай Балкибекова