Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Украинадаги уруш сабаб Полшага эвакуацияланган 72 қирғизистонлик 11 март куни кечда чартер рейси билан Бишкекка учиб келгани маълум қилинди.
Маълумотга кўра, ўлкага қайтиб келган қирғизистонликлар орасида аёллар ва ёш болалар бор. Эвакуация рейсини ТИВ Полша ҳукумати ва Европанинг «Фронтекс» чегара хавфсизлиги бўйича агентлиги билан биргаликда ташкил қилди.
Вазирликдан Полшадаги қирғизистонликларни ўлкага олиб келиш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлашди. Халқаро миграция ташкилотининг Прагадаги вакиллигининг ёрдами билан яқинда Чехиядаги қирғизистонликларни олиб кетиш режалаштирилмоқда.
ТИВнинг маълумотига кўра, ҳозирда Украина шаҳарларида 86 қирғизистонлик қолди, бироқ рўйхат ўзгариб турибди. Қирғизистоннинг Украинадаги элчилиги уруш бўлаётган шаҳарлардаги қирғизистонликлар билан тиғиз алоқада.
Шу йилнинг 9 мартида ТИВ қирғиз фуқароларини ўлкага олиб келиш мақсадида вазирликнинг Консул хизмат департаментининг икки ходими Полшага учиб кетганини билдирган.
Шунингдек, Украинадаги уруш сабаб 412 қирғизистонликлар учинчи давлатлар орқали хавфсиз ҳудудга чиқарилиб, 91 одам Венгрия орқали Қирғизистонга қайтиб келгани маълум қилинган.
Уруш бошланганда Украинада Қирғизистоннинг 1 357 фуқароси бўлган. Дипломатик вакиллик 300 одам билан алоқада эканини, 680 одам консул рўйхатида эканини айтган.
11 мартда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Украинадаги уруш сабаб икки ярим миллиондан ортиқ одам ўлкадан чиқиб кетганини хабарлаган.
Украинадаги уруш
24 февралнинг тонгида Россия Украинага бостириб кириб, шундан бери ўлканинг барча ҳудудларига ҳаводан ракета ва артиллерия ҳужумларини уюштирмоқда.
Ҳарбий агрессия бошланганда Россиянинг мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий инфраструктурасига зарба беришини айтган. Бироқ мартнинг биринчи кунларидан бошлаб артиллерия ва авиация ҳужумларидан Украинанинг турли шаҳарларида кўплаган уйлар бузилди.
БМТ 24 февралдан 9 мартгача Украинада камида 549 турғун ҳалок бўлганини, яна 957 киши яраланганини маълум қилди. Бироқ БМТ қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Ташкилотнинг маълумотига қараганда, одамларнинг катта радиусга тарқалган портловчи артиллерия ва ракета снарядларининг ўқидан ҳамда ҳаводан ёғдирилган ўқдан қурбон бўлиб, яраланган.