Бишкекдаги №47 колония бузилади — қамоқдагилар бошқа муассасаларга кўчирилади

342

Жазони ижро этиш хизмати (ЖИХ) Бишкек ғарбида жойлашган №47 колонияни бузиш қарорини қабул қилди. Маълумотни «Клооп»нинг журналистига муассасанинг матбуот хизмати тасдиқлади.

ЖИХ маълумотига кўра, №47 колония турар-жойларнинг зич ҳалқасида қолиб, фойдаланиш муддати ҳам эскирган.

«Бу экспертлар билдиришича, жамоат хавфсизлигига хавф солади ва жиноятни ортишига таъсир қилиши мумкин», — деб билдиришди ЖИХдан.

Хизматдан қўшимча қилишларича, №47 колонияда ҳозир ушлаб турилганлар Новопокровкадаги №8 колонияга ва Чуйнинг Молдовановкадаги №31 махсус сақлаш жойларига ўтказилади.

Бунинг учун мазкур колониялар реконструкция қилиниб, янги бинолар қурилади. Бунинг учун маблағ бюджетдан ажратилади. Лойиҳаси ва сметаси 2019 йили қабул қилинган.

Шунингдек, ЖИХдан №47 колонияни бузиш ишлари «яқин орада» бошланишини, иш максимал тежаш билан амалга оширилишини қўшимча қилишди.