«Билет қиммат, қатнов йўқ». Россиядан қайта олмаган мигранттар

436

Материалнинг асл нусхаси «Азаттык» радиоси сайтида эълон қилинган.

«Аэрофлот» ва «Победа» авиакомпаниялари 8 мартдан бошлаб Беларусдан бошқа давлатларга парвозларни тўхтатганини маълум қилди. Бунгача S7 Airlines ва Smartavia авиакомпаниялари барча халқаро рейсларни, унинг орасида Қирғизистонга ҳам парвозларни тўхтатган. «Аэрофлот» компанияси 8 мартда охирги рейсларини амалга ошириб, кейинги парвозларга чипта олганларнинг пулларини қайтарадиган бўлди.

Шу сабаб авиакассаларда чипта нархи тўрт кун ичида 15-20% қимматлаб, ўнлаган қирғиз мигрантлари ватанига қайтолмаяпти.

Санкцияларни мигрантларга кўрсатган таъсири

Бишкекдаги Tez Group сайёҳлик агентлигининг етакчиси Валерия Боброва февраль ойининг ярмида Доминикан республикасига дам олгани кетган. У самолётга олган чипталари Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли бўлгани сабаб, қайта Москва орқали келиш қийин бўлганини айтди.

Валерия Боброва

«Санкциялар сабаб Россия самолётлари учун чекловлар борлиги айтилгандан кейин вазият оғирлашди. Пандемияда ҳам шундай бўлган. Доминикандан Москвага етиш учун чиптамни бир кун аввалгисига алмаштириб, охирги самолёт билан Москвага келдим. Москвадан келиш оғир бўлмади, бироқ нарх қимматлаб кетибди. Биз чипталарни олган рус авиакомпанияси йўловчисиз самолётларни юбориб, мижозларни кўчада қолдирмади.

Бироқ рейслар ўзгариб кетди. Орамизда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрига учадиганлар ҳам бор эди, уларнинг чиптаси алмашиб, Қозоғистоннинг бошқа шаҳрига учиб, кейин Нур-Султонга кетишга мажбур бўлишди. «Шу билан кетмай қоламизми?» деб хавотир бўлганлар ҳам бўлди».

«Манас» халқаро аэропорти россиялик беш авиакомпания билан ишлайди. Уларнинг иккиси ишини 8 мартдан якунлади. Қолган учтаси Қирғизистонга парвозларни тўхтатмаган.

Бироқ S7 Airlines компанияси чипта олганларнинг пулини қайтаришдан бош тортиб, ваучер тизимини таклиф қилмоқда. Ҳозирда «Авиатрафик» хусусий компанияси Россиянинг катта шаҳарларига учмоқда. Бу ҳолат ҳаво қатновларининг нархини тўрт кун ичида анча қимматлатди.

Авиакассада ишлаган Нина Червинская ҳозир чипта сотишмаётганини билдирди.

Нина Червинская

«Ҳозирда Москва — Бишкек ёки Бишкек — Москва рейси 230 доллар бўлса, энди 390 доллар. Икки томонга Бишкек — Москва — Бишкек 730 доллар. Кўпчилик келиб нархни сўраб қайтиб кетяпти. Бироқ биз қимматлаш вақтинча деган умиддамиз. Парвозларни тўхтатмаган яна уч рус авиакомпанияси бор, биров уларнинг чипталарини сотишдан қўрқяпмиз.

Учмай қолма муаммолар бўлади. Россиянинг катта шаҳарларида тадбиркорлик қилиб, бизнес ҳамкорлари билан учрашишга доим бориб турган қирғиз фуқаролари жуда кўп. Оиласи Қирғизистонда қолиб, ўзи Москвада ёки Питерда ишлаган ватандошларимиз ҳам бор. Биринчи навбатда ўшаларга оғир бўлмоқда».

«Манас» халқаро аэропорти Бирлашган араб амирлиги, Туркия ва собиқ иттифоқ авиакомпаниялари билан ишлайди. Шу сабаб Европа давлатларига учиб кетишда ёки қатнашда муаммо бўлмайди.

Қирғизистондан Европага учиб кетиш учун йўловчиларнинг кўпи Туркияга учган рейслардан фойдаланади.

Рублнинг қиймати тушиб, Россия - Украина муносабатлари бузилгандан бери бу ҳолат қирғиз муҳожирларини қийнади. Чипталар қимматлаб, танқис бўлгани учун Ўшга учиб келиб, кейин Бишкекка кетишга мажбур бўлганлар ҳам бор.

Россияда норасмий маълумотлар бўйича 1 миллиондан ортиқ қирғизистонлик ишлайди. Уларнинг кўпи юртига бир йилда икки-уч марта келиш учун бошқа йўлларни излашга ўтди.

Айбек Аширбаевнинг акаси Санкт-Петербург шаҳрида яшаб, ишлаётганига бир йилга яқинлаб қолди. Рубль тушгандан бери унинг маоши ҳам яхши бўлмай қолган.

«Ҳозир курс тушиб кетди. Акам Қирғизистонга келиб шу ерда ишламоқчи. Чипта олай деса 60 минг сомдан ортиқ пул керак экан. Бу уни бир ой ишлаб топган пулидан ҳам кўп бўляпти. Биз билан гаплашиб, енгил автомашинада келмоқчи. Бироқ Қозоғистон орқали қандай келади? Ҳеч имконини топмаса бор пулини тўлаб самолёт билан келади».

Россиядан жавоб кутган «Қирғиз темир йўли»

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери ишламаётган «Қирғизтемир йўли» поезд қатновларини қайта тиклашга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

«Қирғиз темир йўли» давлат ишхонасининг мутахассиси Бакай Бекбергенов 13 минг сомлик чипта нархи Москвагача 22 мингдан 36 минггача кўтарилади деди.

«Россияни Коронавирус билан курашиш бўйича федерал штаби бор. Улар ўз хулосасини бериб, Қирғизистондан темир йўл орқали қатновларни тикласа бўлади деган хулоса чиқарса, Россия темир рухсат бериши мумкин. Ҳозирча штаб маълум қилмади. Улар бизни ўлкада COVID-19 тарқалиши, у билан курашиш натижаларига қарайди.

Биз темир йўл қатновларини тиклайди деган ўй билан олдиндан ишларни бошладик. Бизнинг ҳисоб бўйича плацкарта 22 минг сом, купега чипта нархи бир кишига 36 мингга чиқди. Бироқ бизга тайёрланишга бир ойдан 90 кунгача вақт керак. Сабаби икки йилдан бери ишламай турган системани жонлантириш осон эмас. Пандемиягача Бишкек-Москва йўналиши бўйича чиптанинг нархи плацкартга 12-13 минг сом, купега 20 минг сом эди. Ҳозир икки марта қиммат. Балки Россия томон билан келишувлар яхши бўлса чипталарнинг нархи арзон бўлиши мумкин».

2020 йилнинг 17 мартида коронавирус пандемияси сабаб халқаро қатновларини тўхтатган “Қирғиз темир йўли» ишхонаси февраль ойида Россия билан сўзлашувларни олиб борган. Қозоғистон эса транзит билан ўтишга рухсат берган.

Ўзбекистонга ҳам қатновлар тўхтади

Ўзбекистоннинг Транспорт вазирлигининг вакили «Азаттык» радиосининг ўзбек хизматига бу ҳолат Марказий Осиё давлатларининг авиациясига ҳам катта зарба бўлганини айтган.

«Мени билишимча, ҳозирда рус авиакомпаниялари европалик учоқлардан фойдаланишни тўхтатишди. Бироқ Ўзбекистон ҳудудида халқаро лизинг компаниялар қайтариб беришни сўраган самолётлар йўқ. Мен Тожикистонда камида бир рус борлигини биламан. Бироқ расмий Душанбе бу самолётни қамоққа олишдан қўрқяпти».

Ўзбекистонлик авиация бўйича таҳлилчининг айтишича, Boeing, Airbus ва лизинг компаниялари санкциялар сабаб ижарага олинган европалик учоқларни ишлатиши мумкин эмас.

«Санкциялардан кейин Ўзбекистон ҳудудига бирорта ҳам бундай самолёт қўнмади. Сабаби улар суғурталанмади. Россиялик фуқаролар самолётларнинг деярлик кўпи Ғарбнинг суғурта компаниялари билан шартнома тузиб, рус компаниялари билан шартномаларни бекор қилган. Самолётни ижарага олингани ёки олинмагани муҳим эмас. Boeing, Airbus самолётлари ҳам, рус лайнерлари ҳам суғуртасиз учолмайди. Халқаро қонун бўйича суғуртасиз учиш тақиқланади», — деди номини ошкор қилгиси келмаган ўзбекистонлик таҳлилчи.

Бу орада 7 мартда «Узавиация» муассасаси Россиянинг Smartavia ва iFly авиакомпаниялари Ўзбекистонга рейсларини тўхтатганини маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, Smartavia компанияси 7 мартдан бошлаб Москва-Урганч-Москва рейсини тўхтатган. iFly авиакомпанияси 5 мартдан Ўзбекистондаги барча парвозларни номаълум муддатга тўхтатган.

Бунгача «Аэрофлот», «Россия», «Аврора» ва S7 авиакомпаниялари ҳам Ўзбекистонга рейсларни тўхтатишини эълон қилган.

Бироқ Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси учун катта имкониятлар очилди дейишади кузатувчилар.

«Агар миллий авиакомпания билан Транспорт вазирлигида тадбиркорликни оз бўлса ҳам тушунганлар бўлса, вазиятдан фойдаланиб, Россияга рейсларни кескин кўпайтириш керак. Бўлмаса, Россияда учолмай қолган самолётлардан фойдаланишни йўлини излаган осон. Бироқ коррупцияга бош-оёғи билан кирган ўзбек амалдорлари бундай бизнес лойиҳаларни қила олишига ишонмайман».

Вазият сабаб авиа чипталарнинг нархи кескин кўтарилгани кузатилмоқда. «Озодлик» радиоси Ўзбекистоннинг Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси билан боғланиб, Россиядаги миллионлаган ўзбекистонликларни ватанига қайтишидаги муаммолар ҳақида сўраган. Бу саволга ўзбек амалдорлари самолёт чипталарини арзонлатишни янги йўллари ҳақида маълумотлари йўқлиги ҳақида айтишган.

Бакудан Москвага авиарейслар тўхтади

Бу орала Azerbaycan Airlines ва Buta Airways авиакомпаниялари ҳам 6 мартдан бошлаб Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатганини давлатнинг AzerTaс хабар агентлиги билдирди.

«Тўхтаган рейсларнинг йўловчилари учиш кунини ўзгартиришга ёки чипталарни қайтаришга ҳақли», - дейилади маълумотда.

Azerbaycan Airlines компаниясининг самолёти. Домодедово аэропорти. 2015 йил.

Маълумотга кўра, 6 мартдан бошлаб рус авиакомпаниялари халқаро рейсларда юзага келган ноқулайликлар сабаб Озарбайжонга парвозларни номаълум муддатга тўхтатган.

«Азаттык» радиосининг озарбайжон хизмати билдиришича, бу ҳолат янги санкциялар сабаб халқаро авиация суғурта тизимидаги охирги ўзгаришларга таъсир қилади. Бу ўзгаришлар Озарбайжон миллий авиакомпаниясининг фаолиятига ҳам зарар келтирди. Ҳозирда миллий авиакомпания ва суғурта компаниялари вазиятни таҳлил қилиб, барча салбий ва ижобий натижаларга баҳо бериб, уларнинг сиёсатида имкони бор барча ўзгаришларни ўрганиши кераклиги айтилмоқда.

Санкциялар: Россия учун ёпилган ҳаво йўллари

«Росавиация» давлат муассасаси маҳаллий авиакомпанияларга 6 мартдан бошлаб барча хорижга парвозларни тўхтатишни таклиф қилди. Бу таклиф асосан самолётлари чет эл компаниялардан лизинг шартномаси бўйича олинган компанияларга берилди.

28 февралда дунёнинг энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчилари Boeing ва Airbus компаниялари Россия билан ҳамкорликни тўхтатиб, бу давлатдаги офисларини ёпган.

Россия бунгача ишлатаётган самолётларининг кўпини мана шу икки компаниядан сотиб олган. Фуқаровий авиация самолётларининг умумий сонини 332сини Boeing ва 304ү Airbus компанияси чиқарган.

Молиявий санкциялар кучга кириши билан ғарбнинг лизинг компаниялари рус авиакомпаниялари билан шартномаларни бекор қилиб, ижарага олинган самолётларни қайтариб беришни талаб қилган.

Reuters агентлигининг маълумотига қараганда, Россиядаги 980 фуқаровий самолётнинг 777си ижарага олинган. Уларнинг кўпи Ирландияда жойлашган AerCap (AER.N) ва АҚШдаги Air Lease (AL.N) лизинг компанияларига тегишли.

Лизинг эгалари энди самолётларни уларга қайтариб беришни тала қилишмоқда. Шу билан бирга улар Евроиттифоққа аъзо давлат ҳукуматларига мурожаат қилиб, агар рус компаниялари самолётлардан фойдаланишни давом эттирса, халқаро санкциялар асосида уларни қамоққа олиш ёки қайтариб беришни сўраган.

Россияни Украинага ҳужуми сабаб 28 февралдан Евроиттифоққа аъзо давлатлар рус авиакомпаниялари учун осмонини ёпди. АҚШ ҳам бу қарорни қўллаб, Британия бунгача Россия рейсларини тақиқлаган.

«Росавиация» ҳаво транспортининг федерал агентлиги ҳам бу давлатларга жавобан уларнинг самолётларини Россия устидан учишини тўхтатди.

Россия 24 февралда Украинага ҳужум қилди. 12 кундан бери рус армияси Украинанинг барча ҳудудларида отишув ва бомбалашни давом эттирмоқда. Энг катта ҳужумлар Киевга бўлди. Томонларнинг сўзлашувидан натижа чиқмади.