Эрбол Султанбаев Украинадаги уруш вақтида «ёлғон» маълумот тарқатмасликка чақирди

328

Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев қирғизистонликларни ва ОАВ вакилларини «давлатлар ўртасидаги вазиятни кескинлаштирадиган» «аниқланмаган, текширилмаган маълумотларни» тарқатмасликка чақирди. Мурожаат президентнинг Телеграм каналига чиқди.

Султанбаев «дунё ҳамжамияти ваҳимага тушиб турганини» ёзди.

“«Интернетдан олдик» деб ёлғон маълумотларни хусусий телевидениедан тарқатиб, давлатлар аро низони қўзғатишдан узоқ бўлинглар», — деди Султанбаев.

Матбуот котибининг айтишича, Қирғизистонда «сўз эркинлиги бўлган ва бўлаверади, ҳеч ким сўз эркинлигини чекламади». Шунингдек, сўз эркинлигини ниқоб қилиб, ёлғон маълумотларни хусусий телевидение ва бошқа маълумот манбаларига тарқатишга йўл қўйилмаслигини эсдан чиқармаслик керак.

«Кейин қонун доирасида текшира бошласа, «сўз эркинлигини чекламоқда» дейсизлар. Қирғизистон ҳақида бирор бир шубҳали маълумот тарқатишдан олдин расмий манбаларга мурожаат қилинглар, у ердан жавоб оласизлар» — деб маслаҳат берди Султанбаев.

Next TV телеканалинг директорини қўлга олиниши

Next TVнинг директори Таалай Дуйшўнбиев 3-март куни кечда ҳибсга олинган.

Next TVнинг директори Таалай Дуйшўнбиев 3-март куни кечда қўлга олингани маълум бўлган. бу ҳақда журналистлар билдириб, маълумотни МХДҚ тасдиқлаган.

Махсус хизматнинг версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий кўмак кўрсатиши бўйича келишди деган ёлғон маълумот тарқатган». Бироқ журналистлар маълумотнинг манбаси қатори Қозоғистоннинг махсус хизматининг собиқ етакчисини ёзганларига таянишган. Бу маълумотни Қирғизистонни мудофаа вазирлигини инкор қилиб, Россия билан Украина ўртасидаги урушда Қирғизистон рус армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатмаган деб билдиришган.

Адвокат Акмат Алагушев телеканал директори Таалай Дуйшўнбиев «ҳудудлар аро низони қўзғатиш» моддаси асосида ушланганини билдирган.

Кейинчалик таҳририят ходимлари — Перизат Саитбурхан қизи ва Ўмурбек Сатаев сўроқ қилинган.

Медиа жамоатчилик телеканал директори Дуйшўнбиевни қўллаб, уни қўлга олиниши — «сўз эркинлигини босиш ҳаракатини давоми» деб билдирган. Дуйшўнбиевни ҳақиқатчи Атир Абдрахматова ҳам қўллаган. У МХДҚни Конституцияда кафолатланган ОАВ эркинлигини ҳурмат қилишга чақирган.

Сиёсатчи ва Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков телеканал директори билан ходимларини ҳимоя қилиб, «ундан кўра мени қаманглар» деган.

Россиядаги ҳарбий цензура

24 февраль куни тунда рус аскарлари Украинага бостириб киришган. Россия ўзининг ОАВга Украинадаги урушни «уруш» деб аташни тақиқлаб, «махсус операция» деб аташга мажбурлашмоқда.

Урушнинг биринчи 10 кунида Россияда ҳукуматдан мустақил йирик ОАВнинг деярлик ҳаммаси ёпилган. «Медуза», «Би-би-си», «Азаттык» радиоси, Deutsche Welle, «Голос Америки», «Настоящее время», ТВ-2, «Тайга.Инфо», The New Times, Doxa, The Village нашрнинг иши тўхтатилган. «Важные истории» ва OCCRP ташкилоти «исталмаган (ҳақиқатдан ҳам тақиқланган) деб топилди.

«Газпром»га қарашли «Эха Москвы» радиосининг раҳбарияти станция ёпилганини билдирди.

4-мартда президент Владимир Путин Россия қуролли кучларининг «махсус операцияси» ҳақида «ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни» тарқатганларни 3 йилдан 15 йилгача жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонунни имзолаган. Рус ҳукуматининг билдирувига кўра, улар рус ҳукуматининг расмий маълумотларидан фарқ қилган маълумотларни «ҳақиқатга тўғри келмаган маълумот» деб ҳисоблашади.

Бу билдирувлар масалан, қуйидагича: 3-мартда Путин «украиналик миллатчилар» Украинадан чиқиб кетишни истаган юзлаган талабани гаровда ушлаб турганини айтди.

«Фейклар ҳақида» қонун қабул қилингандан кейин хориж ОАВлари ўлкадаги мухбирларини чақиртириб олишга қарор қилган, россиялик таҳририятларда фақат икки йўл бор — нашрни бутунлай ёпиш ёки ишини давом эттириб, бироқ Украинадаги урушни ёритишдан бош тортиш.