Маълумот-таҳлил: Жорий қишда Ўш шаҳрининг ҳавоси Бишкекка нисбатан кир бўлди

390
Ўш шаҳри, 4 март, 2022 йил. Сурат: Тойчубек Боронбаев/Kloop

Ўш — Қирғизистон жанубидаги энг катта шаҳар ва аҳолисининг сони бўйича пойтахт Бишкекдан кейинги ўринда туради. Шаҳар билан турғунларнинг сони кундан-кунга ўсмоқда, шу билан бирга ҳавонинг сифатини булғаган факторлар ҳам кўпаймоқда. Бироқ маҳаллий ҳукумат ис билан курашиш масаласини деярлик кўтармаяпти.

Ҳаводаги PM 2,5 қаттиқ ва суюқ зарраларни ўлчаш учун 2021 йил бошида Move Green экология ҳаракати Ўш шаҳрида уч датчик ўрнатган. Ўтган йилнинг куз ойларидан бошлаб 2022 йилнинг февралигача ҳавони ифлосланиши паст графикда кўрсатилган.

Графикка изоҳ: Ўшда датчик уч жойга қўйилган: Инновация ва лидерлик академияси, марказий бозор ва «Жапалак» кичик тумани. Бишкекда эса датчик беш жойга ўрнатилган: Ўш бозори, Ак-Орго янги участкаси, Восток-5, АҚШ элчилиги ва Қирғиз давлат транспорт ва архитектура университети.

PM 2,5 заррачалари минерал туз, ис, ғилдирак қолдиқларини, қум, асфальт, оғир металл, чанг ва суюқликларнинг томчиларини (аэрозоль ифлослантирувчиларни) ташкил қилади.

Бундай заррачалар асосан қуйидаги сабаблардан пайдо бўлади: автотранспортлардан заҳарли газни чиқишидан, кўмир, пластик ва машина ғилдиракларини ёқишдан. Ҳавода РМ 2,5 концентрациясининг ортиқча миқдорда бўлиши одамни нафас олиш органларига таъсир қилиши мумкин.

Биз датчиклардаги маълумотларни таҳлил қилиб, шу қишда ҳаво Бишкекка нисбатан Ўшда ифлос бўлганини аниқладик. Шунингдек, бу йил қиш илиқ бўлган, шаҳар эса жануб томондан жойлашган.

Ҳароратни паст бўлиши катта шаҳарлардаги иснинг концентрациясига таъсир қилиши маълум. Сабаби Қирғизистонда яшовчилар кўмир ёқиб, уйларини иситишади.

Қирғизгидромет стандарти бўйича РМ 2,5нинг ҳаводаги ўртача бир кунлик концентрацияси 160 мкг/м³дан ошмаслиги керак. Бироқ анализ кўрсатишича, Ўш шаҳрида ҳаводаги РМ 2,5нинг концентрацияси бир неча марта кўтарилган.

Ҳавони булғанишига қандай факторлар таъсир қилади?

Исни пайдо бўлишига асосан икки фактор таъсир қилади. Биринчидан, октябрдан бошлаб, мартгача давом этган иситиш мавсумида ажралиб чиққан тутун. Иккинчидан, автомобиллардан чиққан заҳарли газлар. Бу ҳақда «Клооп»га Move Green экология ёшлар ҳаракати етакчиси Мария Колесникова айтиб берди.

«Биз ҳам бу қишда Ўшда Бишкекка қараганда ҳаво кирлигини сездик. Ҳавони булғаган манбалар ҳам у ерда бироз бошқача: ҳовли уйлар, кичик ишлаб чиқаришлар. Буларнинг ҳаммаси кўмир ёқишади. Автотранспорт ҳам доим ҳавони булғовчи манба бўлиб саналади: сифатсиз ёқилғи, эски машиналар, катализаторларни йўқлиги», — деб тушунтирди Колесникова.

Экспертнинг айтишича, исни пайдо бўлишига шаҳардаги чиқинди майдони ҳам таъсир қилади. Сабаби полигон доим куйиб туради, ундан чиққан тутун шаҳар томон боради.

Эколог, Ўш шаҳар кенгашининг депутати Абдижапар Аккулов «Клооп»нинг журналистларига ис олдин ҳам бўлганини, охирги вақтда уни пайдо қилувчи факторлар кўпайганини айтди.

«Масалан, шаҳар атрофидаги хусусий уйларнинг сони кўпайди. Улар кўмирдан тонналаб фойдаланишади. Бундан ташқари, ҳаммомларнинг сони ҳам кўп. Улар кўмир, баъзан текстиль ҚОЛДИҚЛАРИНИ, резина ва ғилдиракларни ёқишади. Кўмирнинг сифати ҳам ҳавони булғанишига таъсир қилмоқда, сабаби сифатли кўмир сотиб олишга ҳамманинг ҳам имкони йўқ», — дейди Аккулов.

Шунингдек, эколог бу йил қишда ис шамол оз бўлгани учун ҳам шаҳарни қоплаганини айтди.

Ўш шаҳри, Сулайман-Тоғ. Сурат: Тойчубек Боронбаев/Kloop

Муаммони қандай ҳал қилиш керак?

Колесникованинг фикрича, ҳаво тоза бўлиши учун миллий маълумот кампанияси ўтказиш керак — ҳар бир яшовчига уйларни иситиш ва қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳақида маълумот етказиш керак. Агар одамлар уйини иситиб олса, қиш фаслида кўмир озроқ ёқишади.

«ис масаласини ҳал қилса бўлади — бунга мисоллар бор. Улан-Баторда ҳукумат ис билан курашиш учун қуйидаги чораларни киритган: хом кўмирдан брикет кўмирга ўтиш, хом кўмирдан фойдаланганларга жарима солиш, иситиш мавсумида электр энергиясининг тарифини арзонлатиш, биноларни иситиш, буржуйка-мешларини олишга моддий ёрдам бериш. Шундан кейин ҳаводаги РМ 2,5нинг ҳаводаги концентрацияси камайган», — дейди Move Green ҳаракатининг бошчиси.

Депутат Абдижапар Аккулов энергиянинг муқобил манбаларига ўтиб, ҳовли уйларни ўт қозонлар билан иситса бўлишини айтди.

«Масалан, Ак-Тилек кичик туманининг тўрт кварталга бўлиб туриб, ҳар бир кварталига биттадан модуль ўт қозон қилиб, бутун аҳолини уласа бўлади, турғунлар кўмир ёқишдан қутилади. Қулай, комфорт, тозалик, иссиқлик беради. Тутун ўт қозонларнинг мўрисидан анча фильтрланиб чиқади», — деб тушунтирди Аккулов.

Аккулов Ўш мэриясининг исга қарши курашиш бўйича реал дастури йўқ деб тахмин қилди. У шаҳар ҳукумати охирги йилларда ҳавони ҳавони унча тозаламаган дарахтларни экиш билан овора дейди.

«Бироқ шаҳарда майда-чуйда арчани экавермай, баланд ўсадиган, ҳавони тозалайдиган турли функцияларни бажарадиган, шовқинни камайтирадиган, кўрк, асосийси салқин қилувчи дарахтлардан экинглар деяпмиз. Смог таркибида кўмирнинг кислород гази бор, у атмосфера паст қисмида қолади. Дарахтларнинг асосий вазифаси — фотосинтез процесси. Ўсимликлар кислород пайдо қилади. Улар ҳаводаги зарарли моддаларни йўқ қилишади», — деди депутат.

Ис қоплаган Ўш шаҳри. Суратни «Клооп»нинг журналистлари 2021-йил январда олган.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари нима дейди?

Ўш мэрияси ис муаммосини аввал кўтарган эмас. Ҳавони булғаниши бўйича биринчи жамоатчилик муҳокамасини ўтган йилнинг охирида Move Green ҳаракати ташкил қилган. Ташкилот аъзолари Ўшга ўрнатилган датчиклардан олинган маълумотлар билан таништирган.

Шаҳар вице-мэри Сонунбек Жунусов «Клооп»га берган интервьюсида ҳукумат смог масаласидан ва уни пайдо бўлишига қандай факторлар таъсир қилишидан хабардор эканини айтди.

Унинг айтишича, муаммони ҳал қилиш учун мерия 2021-2026 иш режасини ишлаб чиққан. Унда ис билан курашишга ва шаҳарни кўкаламзорлаштиришга 15 пункт тузилган дейди.

«Биринчилардан бўлиб, шамолни тўсган кўп қаватли қурилишлар қурилавермасин деб шаҳарнинг бош режасини ишлаб чиққанмиз. Бу тасдиқланмаган, бироқ тугатилиб қолди. Кейин энди бензин билан юрадиган автобусларни сотиб олмаймиз. Сабаби бензиндан чиққан тутундан смог пайдо бўлади. шу сабаб электробус ёки газ билан юрадиганларини олиб келиш масаласини кўтарайлик деяпмиз. Бизда ҳавони чиқинди полигони ҳам булғайди. Буюрса бу йил ёпиқ полигон қуриш масаласини кўриб чиқмаоқдамиз. Буни апрель ойларидан бошлаймиз», — деди Жунусов.

Шаҳар ҳукуматининг маълумоти бўйича, Ўшда 84 иссиқлик билан таъминловчи ўт қозон бор. Мерия 2022 йили фильтр билан насосларни янгилашни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, шаҳар ҳукумати ҳавони тозалаш учун дарахтларни экишни кўпайтирамиз деб ваъда берди. «Кўкаламзорлаштириш» ишхонасидан шаҳар турғунига 5 метр квадрат яшил ҳудуд тўғри келишини билдиришган. Бу кўрсаткич жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таклифидан 10 марта оз .

Мерия янги чиқинди полигонини қурамиз деганига 10 йил бўлди. Полигон қуришга маблағни грант ва кредит шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки берган. Бошида ҳукумат қулай ер тополмай қурилиш иши чўзилиб кетди. Натижада янги полигон эскисини ёнига қуриладиган бўлди. Ҳозир эса мерия билан банк тендер масаласида бир фикрга келолмаяпти.

Муаллифлари: Айбике Адилет қизи, Элвира Султанмурат қизи

Дата-редактори: Андрей Дорожний

Муҳаррир: Анна Капушенко

Бу материал Жаҳон банки ва IDEM билан биргаликда USAID ташкилотининг ёрдами билан амалга оширилган. Тузганлар: «Қирғизистондаги Интернюс» «Медиа-К» лойиҳасининг дата-журналистика дастурини стипендиатлари.

Материалдаги ўй-фикр ва хулосалар албатта «Интернюс»нинг ва унинг ҳамкорларини кўз қарашларини ёритмайди.