Қирғиз Республикасининг ҳақиқатчиси миллий хавфсизлик давлат қўмитасини ва суд органларини Қирғиз Республикаси Конституциясида кафолатланган оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини ҳурмат қилишга чақирди
Сўз эркинлиги — бу Қирғиз Республикаси мустақил бўлгандан бери эришилган катта ютуқларнинг бири. Буни халқаро жамоатчилик ва ривожлантириш бўйича ҳамкорлар ҳам таъкидлашади. Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, сўз эркинлиги ва ҳар бир фуқаро ўз фикрини очиқ-ойдин билдириш эркинлиги, Қирғиз Республикаси Конституцияси томонидан кафолатланган, уларга амал қилиш мустақил эркин, ҳуқуқий ва демократик давлатнинг асосий кўрсаткичлари сифатида қабул қилинади.
Ҳозирда, NextTV телеканалига нисбатан олиб борилаётган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органини шошилинч ҳаракатларига, аниқроғи қуйидаги ҳолатларга МХДҚ томонидан шошилинч ҳуқуқий баҳо берилиши бўйича ҳақиқатчи ўз хавотирини билдирди:
- Берилган эълоннинг мазмунига (экспертиза ўтказилиши ва унинг натижалари тайинланган кунда тайёр бўлганига);
- маълумот материалини эълон қилган субъектни аниқлаш, уни Next TV телеканалига бевосита алоқаси;
- айблов бўйича тезкор текширув чораларининг асослилиги, уни аниқлиги ва телеканал кўрсатувларини ёпилиши.
Ҳақиқатчи:
- Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва суд органларини оммавий ахборот воситаларига, журналистларга нисбатан қарор қабул қилишда, давлатимиздаги оммавий ахборот воситаларининг эркинликларини сақланиши ҳақида конституциявий кафолатларни етакчи қилишни;
- Суд органлари Next TV телеканалига нисбатан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи томонидан кўрилган ва режалаштирилган ҳаракатларнинг қонунийлигига, уйғунлиги ва зарурлигига ҳуқуқий баҳо беришини ва тақиқлаш чорасини танлан масаласини ҳал қилишда ишнинг барча ҳолатларни ҳисобга олишга чақиради.
Ҳақиқатчи NEXT TV телеканали бўйича масалани ўз назоратига олганини ва адвокатлар билан тиғиз алоқада эканини, ҳамда ҳақиқатчи институтининг тегишли ходимлари МХДҚнинг ТИЗОсига бориб, NEXT TV телеканали директори Таалайбек Дуйшўнбиев билан учрашиб келгани бўйича маълумот беради.
Қирғиз Республикасининг ҳақиқатчиси (Омбудсмен) Атир Абдрахматова