«Ундан кўра мени қаманглар». Равшан Жээнбеков Next TV’га нисбатан босим ҳақида

321

Сиёсатчи ва Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков телеканал директори Таалай Дуйшўнбиевни ҳимоя қилиб, маълумот берди. Сиёсатчи билдирувини Фейсбук саҳифасига ёзди.

Жээнбеков МХДҚ телеканални ёпиш учун унга бир неча ой давомида босим қилганини айтиб берди.

«Охири сабаб топишти. Эфирни ўчириб, директор Таалай Дуйшөнбиевни ушлаб кетишти. Камчи [Ташиев], бу ерда Next TV’ директорини нима алоқаси бор? Эгаси менман, мени ушланглар», — деб ёзди сиёсатчи.

Равшан Жээнбеков саҳифасидан скриншот

Дуйшўнбиевни қўлга олиш

Next TV’нинг директори Таалай Дуйшўнбиев 3-март куни кечда қўлга олингани маълум бўлган. бу ҳақда журналистлар билдириб, маълумотни МХДҚ тасдиқлади .

Махсус хизматнинг версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий кўмак кўрсатиши бўйича келишди деган ёлғон маълумот тарқатган». Бироқ журналистлар маълумотнинг манбаси қатори Қозоғистоннинг махсус хизматининг собиқ етакчисини ёзганларига таянишган. Бу маълумотни Қирғизистонни мудофаа вазирлигини инкор қилиб, Россия билан Украина ўртасидаги урушда Қирғизистон рус армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатмаган деб билдиришган.

Адвокат Акмат Алагушев телеканал директори Таалай Дуйшўнбиев «ҳудудлар аро низони қўзғатиш» моддаси асосида ушланганини билдирди.

«Эфирни тўхтатилиши нотўғри деб ҳисоблайман. Маълумот телеканалга умуман алоқаси йўқ бошқа манбадан чиққан. [Офисни] муҳрлаб, эфирни тўхтатишга зарурат йўқ эди», — деб ҳисоблайди Алагушев.