Қирғизистоннинг нефть трейдерлари яқин орада ёқилғи нархи ошиши мумкинлигини айтишмоқда. Улар буни доллар курсининг ошиши, шунингдек, Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларида нархлар ошиши билан боғлашмоқда.
Нефтетрейдерлар ассоциациясининг етакчиси Қанатбек Эшатовнинг айтишича, долларнинг баҳоси бир сомга кўтарилганда, ёқилғининг нарҳи 60 тийинга кўтарилади.
Эшатовнинг тахминида, яқин орада бензиннинг бир литри агар долларнинг курси 95 сом ўлчоқида ушланиб турса 8 сомга қимматлаши мумкин.
«Компанияларни келишувларининг бари доллар билан тузилган, АҚШ вальютасининг қимматлаши албатта нарҳларга таъсир кўрсатади», — деди у Economist.kg нашрига берган интервьюсида.
Нефтетрейдерлар союзининг директори Заур Кипкеев келажакдаги улгуржи ва чакана баҳо қимматлайдими ёки йўқми олдиндан айтишга эрталик қилади деб ҳисоблайди.
Унинг айтишича, долларнинг қимматлаганига қарамай нефтетрейдерлар аҳолининг ёқилғини кам сотиб олишига боғлиқ, шу сабаб баҳони ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда.
У нефтнинг нарҳи камида 10 долларга қимматлаганидан март ойида Россия заводларидаги сотиш баҳолари кўтарилиши мумкин дейди.
Қирғизистон нефт маҳсулотларининг аксар қисми Россиядан олиб келади.
Россиянинг Украинага босиб киришига ва Россияга қарши халқаро санкцияларнинг киргилиши натижасида рублнинг қурби, унинг ортидан сомнинг ҳам курси тушиб кетган. Valuta.kg порталининг 28-февралнинг соат 15:07га берган маълумотига кўра, бир долларни сотиб олишнинг ўрта баҳоси 94 сомни ташкил қилди (айрим пул алмаштириш жойларида 96 сомгача етади), сотиш баҳоси — 94,5 сом.
2021-йили Қирғизистонда ёқилғи мойнинг баҳоси кескин кўтарилган.
«Sputnik Қирғизистон» агетлигининг маълумотида, ўтган йилнинг бошида АИ-92 русумидаги бензиннинг бир литри 35,9 сом эди, декабрда эса — 59 сомга етган. Айни орада эса АИ-95 русумидаги бензин 27 сомга, дизель ёқилғиси эса 22 сомга қимматлаган.
Монополияга қарши тартибга солиш агентлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда ёқилғи баҳосининг қимматлашига Россиянинг нефтни қайта ишлатувчи заводларидаги сотиш баҳоларининг кўтарилгани сабаб.