МХДҚ товар етказувчилардан пора талаб қилган солиқ ходимларини қўлга олди

411

МХДҚ «Ак-Тилек-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктига яқин жойлашган Давлат солиқ хизмати ва вазн-ўлчови назорат пунктидаги коррупциявий схемани фош қилди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

МХДҚдан «ушбу ходимлар товар етказиб берувчилардан Қирғизистонга товарни тўсиқларсиз, текширувдан ўтмай, солиқ тўловларини тўламасдан олиб ўтиш учун пора талаб қилган» деб таъкидлашди.

«Солиқ хизматининг масъул ходимлари ҳар бир юк ташувчи машинадан уч мингдан он минг сомгача талаб қилишган. Вазн-ўлчови назорат пункти ходимлари ҳам ортиқча юкни текширмасдан, ҳар бир машинадан икки минг сомдан олиб турган», – деб билдиришди маҳкамадан.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2022 йилнинг 25 февралида назорат пункти ходимлари 13 минг ва 12 минг пора олаётган жойида ушлаган. Шу билан бирга давлат солиқ хизматининг ходимлари 5500 сом олаётганда ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Тергов амаллари давом этмоқда