Республика тезкор штаби маълумотига кўра, Қирғизистонда 21-февралга кўра коронавирусдан икки нафар одам вафот этиб, юқтирганларнинг 15 янги ҳолати аниқланди.
Бишкек шаҳрида 10 киши, Чуй вилоятида беш киши касалликни юқтирган. Қолган вилоятларда коронавируснинг янги ҳолатлари қайд этилмади.
COVID-19 пандемияси бошланганидан буён мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 200 337тага етди. Ўлка бўйича 194 218 киши вирусдан ҳалос бўлди. Коронавирусдан жами 2 939 киши вафот этди.
Сўнги суткада иллатдан 119 бемор соғайиб чиқди. Ҳозирда 236 бемор касалхонада, 1 366 киши эса уй-шароитида даволанмоқда.