19-февралда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекнинг вице-мэри Азат Узаков қўлга олинганини билдирди. У мактабнинг қурилишига дейилган бюджет маблағини ўғирлашда гумонланмоқда.
У билан бирга махсус хизмат Давлат қурулишнинг бўлиб етакчисини ва ҳусусий қурилиш компаниясининг бош директорини қўлга олди.
МХДҚ Узаков ҳукумат аппаратнинг қурилиш, транспорт ва коммуникациялар бўлимининг бошчиси бўлиб турган вақтида ҳусусий компаниянинг манфаатини кўзлаш мақсадида коррупцион схема тузган деб билдирди.
Терговнинг версияси бўйича, Чуй вилоятининг Қўш-Кўрғон қишлоғидаги Қаракеев номидаги ўрта мактабни қуришда Узаков бир неча бор Г.П.С. МЧЖсининг манфаатларини қўллаган. Натижада тендер қонунларининг талаблари ва қурилиши нормалари бузилиб, объектни сохта ишга киргизиш амалга оширилган. Давлат бюджетига келтирилган зарар 10,8 миллион сомни ташкил қилган.
Мактабнинг қурилиши амалда битмагани таъкидланди: ертўла қавати, ошхонаси, спорт залнинг қурилиши, бинонинг фасади тўлиқ жиҳозланмаган, атрофи ободонлаштирилмаган, ёнғинга қарши хавфсизлик тизими, электр ва таъминот ишлари битказилмаган.
Вице-мэр билан бирга Давлат қурилишнинг Турар жой ва фуқаролик қурилиш департаментининг бўлим етакчиси А.Э.Ж ва «Г.П.С» МЧЖсининнг бош директори қўлга олинди.
Махсус хизмат бундай текширув тадбирлари бюджетнинг, грантларнинг ва донорларнинг маблағларининг ҳисобидан қурилган барча мактабларга нисбатан ўтказилаётганини қўшимча қилди.
Азат Узак вице-мэрлик хизматига 3-сентябрда тайинланган. Унга қадар президент маъмуриятида ишлаган. У Бишкек шаҳар кенгашининг ходимидан «субординацияни сақлаш»ни ва «хизматни ҳурмат қилиш»ни талаб қилгани билан танилган.