Жалолобод шаҳар прокуратураси Олимжон Ботиров номидаги Халқ дўстлиги университетининг спорт залы 0,15 гектар ер майдони билан бирга давлатга қайтарилганини билдирди.
Ушбу ўқув юрти марҳум экс-депутат Қодиржон Ботировга тегишли эди.
Назорат идораларидан 1,5 минг квадрат метр спорт залнинг нархи 37 млн 480 минг сомга тенг эканини аниқлашган.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2013 йили Сузоқ туман суди Ботировга тегишли университетнинг ўқув корпусини ва унинг атрофидаги 3,6 минг квадрат метр ер участкасини давлат ҳисобига мусодара қилган Аммо олийгоҳ ёнида жойлашган спорт зали «Дўстлик» очиқ акционерлик жамиятининг қарамоғида қолган.
«Мазкур спорт зални мамлакат мулкига қайтариш мақсадида Жалолобод шаҳар прокуратураси суд идораларига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Натижада даъво аризаси тўлиқ қондирилиб, кўчмас мулк объекти давлат балансига олинди», — деб билдиришди назорат идорасидан.
Қодиржон Ботировнинг иши
Сиёсатчи Қодиржон Ботиров 2010 йили ҳукумат уни «Қирғизистон жанубида оммавий тартибсизликларни уюштирган» деб айблагандан кейин мамлакатдан чиқиб кетган. Тергов версияси бўйича, сиёсатчи қирғизлар билан ўзбеклар ўртасидаги этник низони чиқарганлардан бири бўлган.
У «қуролли қўзғолон» ва «миллатлараро низони чиқаргани» учун сиртдан умр бўйи озодликдан маҳрум этилган
Шу билан бирга суд Ботировнинг «Дўстлик» ОАЖнинг 85,15% улушини конфискациялаган.
Мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин Ботиров Швециядан сиёсий бошпана олган. 2016 йили Ботиров инсон ҳуқуқларига бағишланган ЕҲХТнинг Варшавадаги учрашувида қатнашган.
У Қирғизистон ҳукумати Конституцияга ўзгартиришлар киритишига қарши турган мухолифатга тазйиқ кўрсатишда унинг номини қўллаяпти деб айблаган. Шундан кейин ҳукумат ЕҲХТнинг Қирғизистондаги пойтахтининг мақомини туширган.
Ботиров 62 ёшида 2018 йилнинг декабрь ойида Украинанинг Одесса шаҳрида вафот этган.
Июнь воқеаси
Қирғизистон жанубидаги этник низони текшириш учун тузилган давлат ишчи гуруҳининг сўнги маълумотига кўра, 2010 йилнинг июнидаги тўқнашувда 442 нафар одам ҳалок бўлган. Норасмий маълумотларга кўра низонинг биринчи кунини ўзида 800га яқин киши ҳалок бўлган.
2021 йилнинг 2 апрелида президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик қўмитасига 2010 йилдаги июнь воқеасига боғлиқ материалларни текшириб чиқиш топшириғини берган. 16 апрелда МХДҚ «июнь қўзғолони» бўйича тергов қайта бошланди.
Тергов жараёнида сиёсатчилар Ўмурбек Текебаев, Бектур Асанов, Азимбек Бекназаров ва Кенешбек Дуйшўбаев махсус хизматда жавоб беришган.
Муаллиф: Муслима Довурова