Бишкек шаҳридаги «Дордой» бозорининг 100дан ортиқ савдогарлари 15-декабрда қайтадан норозилик акциясига чиқишди. Улар назорат -касса машина (НКМ) киритишга қарши бўлишмоқда.
Савдогарлар нимага норози?
Митингга чиққанлар НКМ ўрнатишга иқтисодий жиҳатдан тайёр эмаслигини айтиб, янги солиқ кодекси коррупцияга йўл очишини таъкидлашди.
«Биз очиқ осмон остида ишлаяпмиз, ҳеч қандай шароит йўқ. Кейин қаердаги касса машинани айтишади? НКМ ва янги Солиқ кодекси кирганидан буён, бизни 12 ой давомида текшира бошлашади. Бу эса коррупцияга йўл очади. Бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига, доим текширишади», — деб норози бўлди савдогар аёл.
Бозорнинг яна бир савдогари НКМни хоҳлаган одам қўйдирсин, истамаганлар патент билан ишласин деган фикрни билдирди.
«Бозорда турганларнинг юқори фойдаси 10 фоизни ташкил қилса, унинг тўрт фоизини мамлакатга беришимиз керак. Бу бизнинг даромадимизни ярми. Адолатсизлик бўлмоқда. Солиқ кўпайиши маҳсулот қимматлашига олиб келади. Ўлкада аллақачон ҳамма нарса қиммат, инқироз бўлмоқда», — дейди яна бир савдогар.
Бунгача, 2021-йилнинг декабрида назорат касса машина (НКМ) киргизишга қарши эканини айтиб «Таатан» бозори савдогарлари, Токмок хусусий тадбиркорлари, Кемин туман тадбиркорлари ва «Дордой», «Дордой-Моторс» бозори савдогарлари норозилик акцияга чиқишган.
Қирғизистон ҳукумати нима деган?
Аввалроқ митингга чиққан савдогарлар билан Вазирлар маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Арзибек Кожошев, иқтисод ҳамда тижорат вазири Данияр Амангелдиев учрашган.
Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев коррупцияни бартараф қилиш ва ошкоралик халқнинг талаби эканини таъкидлади.
«Назорат-касса машиналарни киритиш коррупция билан курашишга йўналтирилган. Аппарат ўрнатилганидан сўнг Солиқ хизмати ходимлари бозорга бормасдан, савдогарларга учраб, пул сўрамайди. Ҳаммасини бир марказ бошқара олади», — деган у.
12-январда эса вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров «Дордой» бозори савдогарлари билан учрашиб, НКМ контрабанда ҳамда рўйҳатдан ўтмаган импортдан холос бўлишга ёрдам беришини айтган.
«Биз бозордаги ҳар бир савдогар билан учрашишга ва оддий масалалар асосида ҳамма ерда ҳисоблагичлар бўлиши кераклигини тушунтиришга тайёрмиз. Бу контарбандадан ҳамда рўйҳатдан ўтмаган товарлардан холос бўлишга ёрдам беради», — деб тушунтирган у.
8-феврал куни эса Президент Садир Жапаров Бишкек шаҳар мэри Айбек Жунушалиев билан бирга «Ўш» ва «Дордой» бозорига назорат-касса машина ўрнатишнинг мақсадини тушунтириш учун борган.
Унда президент ҳукумат НКМ ҳақида тушунтириш ишларини олиб бора олмаётганидан, иш тўхтаб турганини таъкидлаган.
«Саккиз миллионгача чек бор. Сизлар ҳозир патент олиб савдо қиласизлар а? Агар айланаётган маблағ саккиз миллионга етмаса, ҳеч нарса олмаймиз, савдо қилаверинглар деяпмиз. Сизларнинг турмуш шароитингларни кўтарайлик деяпмиз. [...] Агар саккиз миллиондан ошса, даромаднинг бир қисмини бериб қўяди», — деди у.
Янги солиқ кодекси ва назорат-касса машинаси
Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, зарарли солиқ ва божхона иқлимини тузиш ҳақидаги» фармонни имзолаган. Фармон йиллик даромади 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод қилган. Бироқ фармонга мувофиқ, улар НКМдан фойдаланишга мажбур.
Бу ҳақда иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.
«Агар янги солиқ кодекси кучга кирса, бозор савдогарлари солиқлардан озод қилинади. Асосийси, улар квитанциялардан фойдаланиб, НКМдан фойдаланиши керак. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Яширин савдодан чиқариш керак. Агар даромади 8 млн сомдан ошса, улар бошқа солиқ режими билан ишлашади», — деган у.
Янги солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январидан ишлай бошлайди. Ҳукумат бу бизнесни яширин савдодан олиб чиқиш ва яширин иқтисод даражасини камайтиришга имкон беради демоқда.