Бишкекда баткенлик шоли етиштирувчиларнинг меҳнати ҳақидаги сурат кўргазма очилди

352
Сурат: Даниль Усманов / GIZ

Гапар Айтиев номидаги бадиий тасвир музейида 15-февралда қирғизистонлик  документалист Данил Усмановнинг «Гурунч дони» номидаги сурат кўргазмаси очилди.

2021-йили кузда тасвирга олинган 80 сурат Қирғизистон жанубининг жазирамаси остида ишлаган баткенлик фермерларнинг меҳнатини ва ҳаётини акс эттиради.

«Документал сурат —кўзи кўрган одамларнинг барига тушунарли бўлган визуал сторителлингнинг энг кучли турларидан бири. Биз баткенлик фермерларнинг ҳосилни тўплашдан бошлаб, уни сотишга қадар бўлган қувончлик онларни тасвирлай олдик», — дейди кўргазманинг етакчиси Акжибек Бейшебаева.

Кўргазма 3-мартгача бўлади.

«Клооп» Данил Усмановнинг сурат кўргазмасидан бир қанча суратни эълон қилади.

Ақ-Турпақ қишлоқ хўжалигига қарашли Минг-Чинар қишлоғидаги шолизор. Маҳаллий турғунлар бу ерни Батир деб ҳам аташади. Сурат: Данил Усманов / GIZ
Гурунч тўплаган одам шоли ўрувчи ўроқни косага қайрамоқда. Сурат: Данил Усманов / GIZ

Минг-Чинар қишлоғидаги қурғатиган шоли тозаловчи цехнинг ёнида Қадамжой шаҳрининг тандир ясаган турғуни машинанинг кузовидаги шоли қобиғини гилама билан ёпмоқда. У самонни тандир ясаш учун фойдаланади. Ҳар бир қишлоқнинг ўз цехи бор. Бу цехлар «Оқ-Жувоз» деб аталади. Шундай қилиб шолининг қолдиқлари тўлиқ ишлатилади. Сурат: Данил Усманов / GIZ

Ақ-Турпақ қишлоқ ҳудудининг Жанғи-Жер қишлоғининг шоли экувчилари «Соода борбор» чойхонасида палов ейишмоқда. Сурат: Данил Усманов / GIZ

Сурат кўргазмасини «Ҳусусий секторни доимий ривожлантириш ва яшил иқтисод» дастури қўлловга олган. У Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) ва Германия билан Швейцариянинг ҳукуматлари томонидан молияланади.

Дастур қирғизистонлик гурунч етиштирувчиларни қўллайди  — масалан 2021-йили атмосферага метаннинг ажралиб чиқишини камайтириш учун мувозанатли ер озиқларига ўтишга ёрдам беришган. Бу дастурнинг доирасида гурунч ўстиришда сувнинг кам миқдорда ишлатиш ҳам ўргатилади.