Равшан Жээнбековнинг тарафдорларига чегарадан ноқонуний ўтиш айби қўйилди

327

Сиёсатчи Равшан Жээнбеков тарафдори ва фаол Айсулу Кудайбердиева чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланган. Бу ҳақда фаол Фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу айблов 2019-йилда қирғиз-тожик чегарасини тўрт марта кесиб ўтгани билан боғлиқ.

“Мен расмий чегара пунктларидан ўтдим”, -деди у Кактус Медиа нашрига.

Шунингдек, у иш судга ўтказилгани ва биринчи суд мажлиси 14 феврал куни соат 14:30 да Бишкекнинг Биринчи май  туман судида бўлиб ўтишини айтди.

2019-йилда МХХ терговчиси Н. Алийманов “чегарани нотўғри кесиб ўтган”лигини айтиб, жиноят ишини сохталаштириб, судга берган”, — деди у. Кудайбердиева бу ишни МХДҚ томонидан  қилинган босим деб билади. Унинг сўзларига кўра, у бир неча бор махсус хизматлар томонидан сўроқ қилинган ва уйида тинтув ўтказилган.

“Равшан Жеенбековнинг сиёсий фаолиятини қўллаб-қувватлаганим учун бир неча ой давомида МХДҚ  томонидан босим ва таъқибларга учрадим. Ҳозир таъқиблар тугади ва менинг ишим судга ўтказилди”, — дея қўшимча қилди Кудайбердиева.

МХДҚ матбуот маркази ҳозирча “Клооп”нинг мурожаатига изоҳ бермади.

Айсулуу Кудайбердиева сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг тарафдори ва ёрдамчиси. У бундан ташқари ҳукумат коррупцияси ва жиноятчиликка қарши #REакция митингларида ҳам қатнашган.

У ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери вақти-вақти билан МХДҚ томонидан сўроққа тутилган, бироқ қайси ҳолат юзасидан аниқлик киритилмаган.