Огоҳлантириш: Ушбу мақолада гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда гумон қилинган ҳолларда ушлаб туриш жараёнининг ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган. «Клооп» ва «Қонун доираси»да юридик фирма ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тарғиб қилмайди ёки рағбатлантирмайди.
Нима бўлди?
22 январда Бишкекда тадқиқотчи журналист Болот Темиров билан оқин Болот Назаров ушланган. Уларни текшириш вақтида милиция иккаласидан ҳам гашиш солинган халталарни топган. Иккаласи ҳам қўлга олиниш жараёнида гиёҳванд моддани чўнтагига ҳуқуқ-тартибот идораиснинг ходимлари солиб қўйганини айтишмоқда.
Темиров кечга яқин Temirov Liveʼ идорасида ҳибсга олинган. Ниқобли, ит етаклаган орган ходимлари кириб келиб, эркакларни полга ётқизиб, аёлларни ўтирган жойида тинтув ўтказган. Болот Темировнинг сўзларига кўра, улар орқа чўнтагига тўқ яшил рангдаги моддани солиб, кейин олиб чиқиб кетишган.
Болот Назаров эса Жумабек ҳамда Турусбеков кўчалари кесилишида ушланган. Милиция ходимлари тўкма оқиннинг ёнидан полителен халталарига ўралган гашиш топилганини эълон қилишган.
Бу каби махсус операцияни милиция қаерда бўлса ҳам амалга оширади — уйда, идорада, кўчада, зарурат туғилса сиз кўп борадиган жамоат жойларида. Бундай вазиятларда қандай йўл тутиш лозим? Биз юристлар билан бирга сизларга бир нечта тавсияларни тайёрладик.
Мен кўчада / идорада / уйда /кафедаман, мени олдимга милиция ходимлари келди. Нима қиламан?
Биринчидан, ўзингизни назорат қилишга ҳаракат қилинг. Бу сизга вазиятни баҳолаш ва кейинги қадамларни режалаштиришга имконият беради.
Қаршилик кўрсатманг. Бу сизни милиция ходимларининг куч ишлатишидан сақлайди. Қаршилик кўрсатган вақтда уларни сизни куч билан ерга ётқизиб, қўлингизни орқага қайириши мумкин. Агар сиз қаршилик кўрсатаётган вақтингизда тасодифан милиция ходимларининг нишонларини юлиб олсангиз, жиноий жавобгарликка тортиласиз.
Ваҳима қилманг ва милиция ходимларининг кўрсатмаларига амал қилинг.
Улар қандай вазиятда келиши мумкин?
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сизни тўхтатиб, ҳужжат талаб қилиши учун қонуний асос бўлиши керак. Улар сизга, масалан, кимдир қўнғироқ қилганда ёки сиз қонунни бузганингизда келишлари мумкин.
Милиция ходимининг ҳеч қандай сабабсиз чўнтагингизда гиёҳванд моддаларни қидиришга ҳаққи йўқ.
Милиция паспорт/ ўзлигимни тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилмоқда. Уларни кўрсатишга мажбурманми?
Ҳа, агар сиз қонунни бузганликда гумон қилинсангиз, милиция ходимлари сиздан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат сўрашга ҳақли. Қонунга кўра, сиз ўзингиз билан ҳужжат олиб юришингиз шарт эмас, лекин агар ҳужжатингиз бўлмаса, милиция сизни шахсингиз тасдиқланмагунча ҳибсга олиши мумкин.
Албатта, сиз милицияга паспортингизнинг телефонда олинган фотосуратини кўрсатишингиз мумкин, лекин у паспортнинг сохта эканлигига шубҳа қилиши мумкин. Ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиш ҳам шундай, чунки қонун бўйича ҳар қандай ҳужжатнинг нусхаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Милиция ходими албатта формада бўлиб, ҳужжатларини кўрсатиши шартми?
Агар махсус операция ҳақида сўз кетса, бунда одатда терговчи ва тезкор тергов ходими келади. Қоидага кўра, терговчи ҳар доим формада, тезкор тергов ходим эса фуқаролик кийимида бўлади. Иккаласи ҳам сизга ҳужжатларни кўрсатиши керак.
Терговчи ва тезкор тергов ходимини суратга олиш мумкин, лекин улар баъзан ҳужжатларни расмга олишни тақиқлашади. Агар шундай бўлса, сиз уларнинг исм-шарифини ёзиб олишингиз ёки аудио ва видеога тортиб олсангиз бўлади.
Қонунга кўра, фақат махсус кучлар ҳужжатларни тақдим этмайди. Уларнинг шахсий маълумотлари қонун билан ҳимояланган, шунинг учун сиз улардан ниқобни олиб ташлашни талаб қила олмайсиз. Агар махсус кучлар зобитининг юзи ниқоб билан қопланган бўлса, суратга олишингиз мумкин.
Махсус кучлар аскарлари қачон ва нима учун келади?
Гумон қилинувчи - уюшган жиноий гуруҳ аъзоси ёки ўта оғир жиноятда айбланаётган жиноятчи ёки хавфли жиноятчи рўйхатга олинганда махсус тайёрланган қўшинлар (ёки махсус кучлар) жалб қилинади.
Улар мени тинтув қилишмоқчи. Ким тинтув қилиш ҳуқуқига эга ва уларга суд қарори керакми?
Агар сизни тинтиб, кийимларингизни чўнтакларини чиқаришни сўрашса, сизга тергов судининг қарори керак эмас.
Сизни фақат бир жинсдаги одам тинтув қила олади. Шунингдек, терговчи сизни ечинишга мажбурламайди - тинтув инсон қадр-қимматини камситмаслиги керак. Фақат истисно ҳолларда танангизни ёпиш учун бошқа кийим ёки мато берилиши мумкин.
Сизнинг идорангиз ва уйингизни тинтув қилиш учун милиция ходимида албатта тергов судьяси томонидан берилган ордер бўлиши керак. Бундай ҳужжатни суратга олиш мумкин.
Адвокатни қачон чақиришим мумкин?
Милиция ходимлари тинтувга келиши билан адвокат чақиришга ҳақлисиз. Шу билан бирга, улар сизда адвокатсиз ҳам тинтув ўтказишлари мумкин.
Агар адвокат келсаю, лекин қидирув майдонига киришга рухсат бермаса, нима қилиш керак?
Афсуски, амалда жуда кам қонуний нарсалар самарали бўлади. Кўпинча мансабдор шахслар: ҳақиқатчи идораси ҳамда Қийноқларга қарши миллий марказнинг ҳуқуқ ҳимоячилари киради.
Орқа чўнтагимга наркотик солиб, энди чўнтагимдан чиқариб беришни талаб қилишяпти. Нима қилишим керак?
Сиз чўнтагингизга ўзингиз қарамасдан, буни терговчи амалга оширишини сўрашингиз мумкин. Бунинг сабаби, агар сиз гиёҳванд модда пакетига тегсангиз, бармоқ изларингизни қолдиришингиз мумкин.
Агар сиз гиёҳванд модда солинган чўнтагингизга қўл солишга қарор қилсангиз, мазкур қўлингиз билан кийимингизга, юзингизга ёки шахсий нарсангизга тегмасликка ҳаракат қилинг. Бу сизни ортиқча из қолдиришдан ҳимоя қилади.
Милиция қонимдан наркологик текширув ўтказишни талаб қилмоқда, рад этсам бўладими?
Ҳа, сиз рад қилишингиз мумкин. Қонунга кўра, бундай тартиб фақат сизнинг розилигингиз билан амалга оширилиши керак. Агар сиз рулда бўлсангиз ва текширишдан бош тортсангиз, сизга 17,5 минг сўм миқдорида жарима солинади ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Мендан гиёҳванд моддаларни топдилар. Мени қандай жазо кутмоқда?
Бу сизда қандай дори топилганига, унинг ҳажмига ва аниқ нима қилганингизга боғлиқ: сиз уни ишлатдингизми, сақладингизми ёки тарқатдингизми?
Масалан, марихуана ишлатсангиз 1000 сом жаримага тортиласиз ёки 20 соатлик жамоат ишларига жалб қилинасиз.
20 граммдан ортиқ қуритилган марихуанани сотиш ниятисиз сақланса 20 000 сом жарима ёки 40 соат жамоат ишларига тортилиши мумкин.
Гиёҳванд моддалари сотиш учун сақланса, жаримадан қутулиб бўлмайди. Мулкини мусодара қилиниб, 5-8 йилга озодликдан маҳрум этилади.
Шу билан бирга, гиёҳванд моддаларни қабул қилишда ва экспертиза вақтида фақат битта гиёҳванд моддани тарозига тортиш жуда муҳимдир. Тажриба шуни кўрсатадики, ун, сомон, тамаки каби аралашмаларнинг аралашган ҳолатлари ҳам мавжуд.
Мени бўлимга олиб кетишмоқчи. Мен боришим керакми? Мени мажбурлаб олиб кетиш мумкинми?
Борганингиз маъқул, лекин бўлимга борганингизда адвокат чақиришингиз керак. Сиз милиция бўлимидан жамоат ҳимоячисини сўрашингиз мумкин, лекин ўзингизнинг адвокатингиз бўлганингиз маъқул - у сизни ҳимоя қилишига ишончингиз комил бўлади.
Мен ҳибсга олиндим. Кейин нима бўлади?
Сизга адвокат келмагунча жим туришга ҳақлисиз. Эсингизда бўлсин, сиз айтган ҳамма нарса сизга қарши ишлатилиши мумкин. Бас, ёлғон гувоҳлик берманг ва уларни ўзгартирманг.
Улар сизни полиция бўлимида 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга ҳақли эмас (агар сиз вояга этмаган бўлсангиз, 24 соат). Бу вақт ичида суд сизнинг ҳибсга олинганингиз қонуний ёки ноқонуний эканлигини ҳал қилиши керак. Агар айбингиз бўлмаса, озод бўласиз.
Акс ҳолда, сизга нисбатан судгача бўлган иш қўзғатилади. Суд икки ой муддатда ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат асосида уйингизга жўнатади ёки сизни шу муддатга тергов изоляторида сақлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Айни пайтда терговчилар сизнинг айбингиз бор ёки йўқлигини аниқлаш учун иш материалларини тўплайди.
Шундан кейин суд сизга - айбдор ёки оқлов ҳукмини чиқариши керак.