Бош прокурор Курманкул Зулушев 9-февралда «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Мирлан Ураимовни қўлга олинишининг қонунийлиги кўриб чиқилади деб ваъда қилди. Ураимов 8-февралда «ҳокимиятни куч билан босиб олишга очиқ даъват қилиш»да гумонланиб қўлга олинган.
Зулушевнинг айтишича, Ураимов ижтимоий тармоқларда «бугунги ҳукуматни алмаштириш керак» деб, президент Садир Жапаров ва МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевна «турли отларни қўйиб, чақириқлар қилган».
«Қонунийлиги бўйича прокуратура бугун кўриб чиқади. У даъват бўйича экспертизага олиндими? Олинганда қўзғалдими? Мана ҳозир бизда аниқланмоқда. Бу кечаси бўлган иш-да. Бу бўйича қонунийлигини кўриб чиқамиз», — деди Зулушев.
Зулушев кимнидир «ёмонлагани учун жиноят ишини қўзғаш тўғри эмаслигини», аммо айни вақтда «ёмонлаганнинг фикрида чақириқ ёки мамлакатнинг хавфсизлигига шубҳа келтирувчи ҳаракатлар бўлса» у киши жавобга тортилиши кераклигини таъкидлади.
Албатта, фақат танқид учун жиноят иши қўзғатилиши нотўғри. Аммо, танқидчининг фикрлари, ўзингиз биласиз, ҳаракат ва ҳаракатсизлик бор, агар унинг фикрлари замирида мурожаат ёки давлат хавфсизлигига таҳдид бўлса, у жазоланиши керак. У фақат ҳибсга олинган, қонуний ёки ноқонуний ҳибсга олинганини ўрганамиз», — деди Зулушев.
Ураимовнинг ўзи эса терговда ижтимоий тармоқдаги изоҳни у ёзмаганини айтган.