Чуй вилоят ички ишлар бошқармасидан Сўқулуқ туманида икки ёшли болани калтаклашда гумонланиб 5-февралда 35 ёшдаги киши қўлга олинганини билдиришди. У вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилди.
Милициянинг маълумотида, боланинг ота-онаси шубҳалининг қўлида ишлаб юрган.
«Боланинг онаси айтишича, улар гумондорга қарз бўлиб қолишган. Гумондор Сўқулуқ туманида фермерлик билан шуғулланади. Тергов ишлари давом этиб, керакли экспертизалар тайинланди», — деб билдирилди вилояти милициясидан.
Мазкур факт бўйича «Уриб-саваб қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди.
Сўқулуқ туман милициясига 3-февраль куни кечки соат тўққизда баданида жароҳатлари бор икки ёшли бола касалхонага ётқизилгани хабар қилинган. Боланинг бош мияси зарар кўргани аниқланиб, у жонлантириш бўлимига тушган.
Боланинг онаси ўғлини уларга иш берган киши калтаклаганини айтиб берган. Боланинг отаси эса бу биринчи ҳолат эмаслигини айтган. Унга кўра, гумондор унинг хотинини ҳам калтаклаб турган.
«Мен унинг қандай қилиб [болани қийнаётганини] кўрдим. Лекин унга қаршилик қилиш қўлимдан келмади. Чунки у оиламни ва болаларимни йўқ қиламан деб қўрқитган», — деган у.
Дастлабки маълумот бўйича, боланинг ота-онаси гумондонинг қўлида мол қараб ишлаб юришган.