Иссиқкўл вилоят ИИБининг матбуот хизмати билдиришича, Темировка қишлоғининг 61 ёшдаги турғунининг жасадини қариндошлари «коронавирусдан ўлди» деб дафн қилишганини хабар қилди. Аммо прокуратуранинг текширувидан кейин эркак киши зўравонлик оқибатида вафот этгани аниқланган.
Вилоят ИИБнинг маълумотида ижтимоий тармоқда Иссиқкўл милицияси бу жиноятнинг юзини очиш бўйича ҳеч қандай чора кўрилмагани ҳақида маълумот тарқаган. Ҳуқуқ тартибот органи бу маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдириб келишган.
Иссиқкўл туман прокуратураси текширув ўтказиб, 61 ёшдаги киши 30 ёшдаги қариндоши билан муштлашув оқибатида вафот этганини аниқлаган.
Сўроққа олинган Темировка қишлоғининг 51 ёшдаги турғуни 2021-йилнинг 20-январдан 21-январга ўтар кечаси Д.М номли фарзанди билан Ж.А исмли акасининг ўртасида муштлашув бўлганини билдирган.
У эрта билан уйидан акасининг жонсиз жасадини топган. Ҳуқуқ тартибот органларига ва бошқа давлат идораларига билдирмасдан марҳумнинг жанозасини ўтказишган. Марҳумнинг жанозасида у COVID-19дан вафот этди деб айтишган.
Мазкур факт бўйича, 1-февралда прокуратура «Соғлиққа атайлаб оғир зарар етказиш орқали одам ўлимига сабаб бўлиш» моддасининг асосида жиноят ишини қўзғади.
Эртасига эксгумация қилиниб, комиссия суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Айни вақтда тезкор тергов ходимлари 30 ёшдаги Д.М исмли фуқарони Бишкекда қўлга олган.
Ҳозирда Иссиқкўл туман прокуратураси тергов ишини давом эттирмоқда.