«Аконит кетсин!» Бишкекда 500дан ортиқ киши Алимкадир Бейшеналиевнинг истеъфосини талаб қилди

439
Сурат: Кайрат Замирбеков

5-февралда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдида вазир Алимқадир Бейшеналиевнинг истеъфосини талаб қилган митинг ўтди. Бир неча соат давом этган акцияга 500 нафардан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг орасида шифокорлар, беморлар ва жамоат арбоблари бўлди.

Сурат: Кайрат Замирбеков

Митинг иштирокчилари вазирни трайбализмда айблаб, у Талас аҳолиси ҳақида танқидий гапирган ва у кечирим сўраши кераклигини айтишган. Плакатларда вазир аконит деб номланган — аввалроқ у заҳарли ўсимлик илдизи дамламаси ёрдамида коронавирусни даволашни таклиф қилган.

Бундан ташқари, намойишчилар унинг оқибатида айрим тиббиёт муассасалари тарқатиб юборилган ислоҳотларини танқид қилишган.

Масалан, митинг иштирокчилари орасида Диагностика маркази ходимлари ҳам бор эди. Улар вазир ислоҳоти туфайли марказнинг 200 га яқин ходими ишсиз қолганини айтишди.

Сурат: Қайрат Замирбеков
Сурат: Қайрат Замирбеков

Бейшеналиевнинг ислоҳотларини танқид қилган митингчилар уни Бишкек травматология ва ортопедия тадқиқот марказини тарқатишга ва унинг директори Сабирбек Жумабековни хизматдан олинишига қаршилик билдиришди.

Жарроҳ Сабир Жумабеков эса хизматдан олинган бўлса ҳам, энг асосийси «илмий марказни сақлаб қолиш кераклигини» билдирди. У соғлиқни сақлаш вазирининг марказни тарқатиб, унинг ўрнига Шаҳар клиник тез ёрдам касалхонасини уюштирганини «манқуртлик» деб атади.

Жумабековни қўллаб митингга Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ибрагим Жунусов, қўшиқчи ва қизиқчи Кубик Каликов, оқин Амантай Кутманалиев ва манасчи Азиз Биймирза ўғли чиқди Жунусов «Сабир Жумабековни ҳимоя қилиш қўмитаси тузилганини» маълум қилди.

Митинг иштирокчилари Алимкадир Бейшеналиевнинг истеъфосини талаб қилишган. Вазирнинг ўзи эса лавозимдан кетиш нияти йўқлигини айтган.

Сурат: Кайрат Замирбеков

«Ҳаммаси жойига тушади. У қилган барча ҳаракати учун масъул бўлади. Тўғри бўлса, судга бериб, исбот қилсин. Одамларни митингга олиб чиқиш эса, пул бўлса ҳамманинг қўлидан келади», — деган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбари Сабирбек Жумабеков ҳақида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳам вазирни қўллаб-қувватловчилар бор эди. Вазирлик биноси олдида бир аёл «Вазир олға! Халқ вазири!» шиори билан турган.

Сурат: Кайрат Замирбеков