Қирғизистонда ўтган сутка давомида COVID-19 билан касалланган беш бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия даврида мамлакатда 2889 нафар киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Шунингдек, охирги кеча-кундузда 201 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Юқтиришнинг аксарият Бишкекда қайд этилган.
- Бишкек - 104;
- Чуй вилояти - 36;
- Жалолобод вилояти – 10 та;
- Боткен вилояти – 12 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 22;
- Норин вилояти – 2 та;
- Талас вилояти – 3 та;
- Ўш вилояти – 2 та;
- Ўш - 10.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, пандемия даврида Қирғизитсонда коронавирус юқтиришнинг жами 198 719 ҳолати аниқланган.
2 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда 996 нафар бемор касалхонада, 4530 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 632 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.