Биринчи май туман прокуратураси 27-январда қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро бўйича «Кактус Медиа» нашрининг эълон қилинган қонунийлиги бўйича ҳуқуқий баҳо беради. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 1-февралда билдирди.
Маълумотга кўра, туман прокуратураси «Урушни тарғиб қилиш, яъни бир давлатнинг бошқа давлатга тажовуз қилиши ёки ҳарбий можаро қўзғатиш мақсадида нуқтаи назарларни, ғояларни ёки тарғибларни турли шаклда тарқатиш» моддаси билан ишини қўзғади.
27-январда нашрнинг сайтига қирғиз-тожик чегарасидаги отишма ҳақида маълумот эълон қилган. Унда «Кактус Медиа» Тожикистоннинг ASIA-Plus нашрига таяниб, чегарадаги жанжал ҳақида тожик томоннинг версиясини янгилик қилиб берган.
Бош прокуратура мақолада «Қирғизистоннинг ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ отиб, Тожикистонни провакацияга туртган деган ёлғон маълумотни ўз ичига олган» деб ҳисоблайди.
Жорий йилнинг 28-январида «Кактус Медиа» нашрининг офиси олдида 20га яқин киши митингга чиқиб, нашр қирғиз-тожик чегарасидаги жанжални «бир томонлама ёритди» деб айблаган. Митингчиларнинг орасида суриштирувчи журналист Болот Темировни қўллаш акциясида «провакация қилганлар» ҳам бўлган.
Нашр асосчиси Дина Маслованинг билдиришича, 31 январь куни мазкур иш бўйича бир нечта муҳаррир сўроққа тутилган ва улар тергов маълумотларини ошкор қилмаслик шартномасига қўл қўйишган.
Аввалроқ Kaktus Media муҳаррирлари ушбу мақола бўйича изоҳ эълон қилишган. Унда айтилишича, мазкур мақола Тожикистоннинг ASIA-Plus нашридан кўчириб босилганини ва бундан Қирғизистон жамиятига «Тожикистон томони қандай ахборот сиёсатини олиб бораётганини» кўрсатиш мақсадини кўзлаганини билдиришган.
Уларнинг қўшимча қилишича, «Кактуса» таҳририяти «доимо қирғиз халқининг миллий манфаатларига амал қилган ва амал қилишда давом этади».
28 январь куни нашр таҳририятида Кактуснинг чегарадаги можарони ёритаётганидан норозилар митинги бўлиб ўтган.