Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 29-январь ҳолатига кўра коронавирусдан беш киши вафот этди, юқтиришнинг 389 янги ҳолати қайд этилди.
- Бишкек шаҳрида — 227;
- Чуй вилоятида — 115;
- Иссиқкўл вилоятида — 24;
- Баткен вилоятида — 13;
- Жалолобод вилоятида — 12;
- Талас вилоятида — 4;
- Ўш вилоятида — 2;
- Ўш шаҳрида — 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 197 835га етди. Мамлакат бўйича 186 386 киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 872 киши вафот этди.
Охирги суткада касалликдан 615 бемор тузалди. Ҳозирда 1 086 нафар бемор касалхонада, 5 974 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.