Иссиқкўл туманмилицияси «Қумторга ишга жойлашга ваъда қилиб тўрт минг доллар сўраган» 37 ёшдаги аёлни 27-январда «фирибгарликда» гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилоятининг ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, дастлаб туман милициясига Бишкек шаҳрининг турғуни «Майрам» исмли фуқарога чора кўришни илтимос қилиб мурожаат қилган. Ариза берувчи бетаниш аёл ўзини «президент администрациясининг ходимиман» деб таништириб, уни «Қумтор»га ишга жойлаш учун тўрт минг АҚШ доллар сўраганини билдирган.
Жабрланувчи гумондор президент администрациясига алоқаси йўқлигини айтиб, у фирибгарлик йўли билан пул харажатини олишни кўзлаётганини айтган.
Шунингдек милиция бу факт бўйича «Фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаб, Иссиқкўл туманининг 37 ёшдаги «А.М.» номли фуқаросини қўлга олган. Гумондор пул харажатини олаётганда қўлга олиниб, район милициясининг вақтинчалик тутиб турувчи жойга киргизилди. Ҳозирда суриштирув ишлари юргизилмоқда.
Мазкур йилнинг 13-январида Бишкек шаҳрининг Свердлов туман милицияси 35 ёшдаги фуқарони фирибгарликда гумон қилиб қўлга олган. Жабрланувчи гумондор унинг «ишончига кириб, алдов йўли билан мол оламан деб ваъда қилиб пул олганини» айтган. Шунга кўра келтирилган зиённинг суммаси 100 000 сомни ташкил қилгани аниқ бўлган.