Қирғизистонда 21-январга кўра COVID-19 билан оғриётган бир киши вафот этиб, 788 янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 523;
- Чуй вилоятида — 137;
- Баткен вилоятида — 30;
- Жалолобод вилоятида — 28;
- Ўш вилоятида — 17;
- Иссиқкўл вилоятида — 17;
- Талас вилоятида — 17;
- Ўш шаҳрида — 12;
- Норин вилоятида — 7.
21-январга кўра бутун республика бўйича 284 одам касалликдан соғайди.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 193 816га етди. Ўлка бўйича 181 976 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 843 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 1 075 бемор даволанмоқда — уларнинг 58и ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 6 429 одам даволанмоқда.