20-январда Бишкекнинг Биринчи май туман судида таҳдидда гумонланган Мелис Аспековга нисбатан суд мажлиси бўлди.
Суд давомида Аспековни яна бир жиноятда, фирибгарликда гумонланаётгани маълум бўлди. Судья Марат Сидиков икки жиноий ишни, «фирибгарлик» билан «таҳдидни» бир текширувга бирлаштирди.
Айбловчи томоннинг версияси бўйича, Аспеков 2016-йили колонияда ўтирганда Ильяс Салтиханов деган одам билан танишиб, квартира сотиб олишга келишиб, натижада пулни тўлиқ тўламаган.
Аспеков айбини тан олмаган, бироқ Салтиханов 2016-йили амнистия бўйича жазо муддатини камайтириш учун ундан 10 минг доллар олганини айтган. Аспековнинг айтишича, Салтихов ўша вақтда милиционерни ўлдиргани учун айбланиб турмада ўтирган. Натижада Салтиханов қарзидан қутилолмай, ўрнига Қораболта шаҳрида жойлашган уйини 21 минг долларга баҳолаб таклиф қилган.
«Мен 11 минг долларни бўлиб-бўлиб берганман. Кейин Салтиханов уйини 23 минг долларга баҳолаётганини айтган, кейин мен унга яна 2 минг доллар тўладим. Уй менинг номимга ёзилган. Энди Салтиханов уй учун йўқ жойдан яна пул олмоқчи», — деб таъкидлади Аспеков.
Аспеков ҳукумат Салтихановнинг аёлини топиб, турмуш ўртоғини яна қамаймиз деб қўрқитиб, ўзига қарши ариза ёзишга мажбур қилган деб тахмин қилади.
Жапикеевга қарши кўрсатма ва таъқиб
Судда Аспеков терговни унга қарши ҳеч қандай далили йўқлигини айтди. Аспеков Финполнинг собиқ етакчиси Сиймик Жапикеевга қарши кўрсатма бермагани учун унга яна бир жиноий иш қўзғаганини айтмоқда. Унинг айтишича, агар тергов билан ҳамкорлик қилса, бўшатишни ваъда қилишган.
«Агар мен Сиймик Жапикеевга қарши кўрсатма берсам, унда менга қарши ҳеч қандай жиноий иш бўлмайди», — деди Аспеков.
Аспеков Алмазбек Атамбаевни ҳам, Сооронбай Жээнбеков даврида ҳам бунчалик таъқиб қилинмаганини, ҳозир қаттиқ таъқибда эканини айтди. Фикрича, унга нисбатан қонунлар ишламаяпти: бир йилдан бери тергов изоляторида ўтиради ва юрагига оғир операция ўтказилган. Фаол бу икки ҳолатда ҳам қўйиб юборилиши кераклигини, бироқ бундай бўлмади деб ҳисоблайди.
«“Кыргыз темир жолу” давлат ишхонасининг собиқ етакчиси Василий Дашковни касаллик сабаб бўшатишди, бироқ унга керак бўлган операция қилинмади», — деб норози бўлди Аспеков.
Аспеков ким?
Мелис Аспеков — Садир Жапаровнинг тарафдори бўлган. фаол «Кыргыз темир жолу» раҳбарларидан 250 минг доллар пора талаб қилишда гумонланиб 2021-йилнинг январида қўлга олинган.
Тергов версияси бўйича, Аспеков яна бир фаол Улан Жураев билан ишхона раҳбарларини финпол томонидан текширувга юборамиз, «Кыргыз темир жолу»га қарши митинг уюштирамиз деб йирик суммадаги пулни талаб қилишган.
Бу воқеадан кейин ўша вақтда президентликка номзод бўлган Садир Жапаров Аспековни қамалиши қўшича фикр билдириб, «ҳар ким қилган иши бўйича жавоб бериши керак» деб билдирган.
12-майда фейсбукда МХДҚнинг ТИЗОсидан Аспеков номидан деган мурожаат пайдо бўлган. мурожаатда МХДҚнинг коррупцияга қарши хизмати ходимлари уни уч ой қийнаб, финполнинг собиқ раҳбари Сиймик Жапикеевга қарши кўрсатма беришни талаб қилишгани айтилган. Билдирувда Аспековни танасидаги кўкарган доғлар кўрсатилган суратлар ҳам бўлган.
14-майда МХДҚдан Аспеков қийноққа олинганини инкор қилишди. Кўп ўтмай 24-майда МХДҚ томонидан Аспековга «фирибгарлик» моддаси билан яна бир жиноий иш қўзғалган. Терговнинг маълумотига кўра, Аспеков судланган қариндошини озод қилиш масаласини ҳал қилиб бераман деб аёлдан 15 минг доллар олиб, алдаб кетган.
Аспеков 9-августда инфаркт бўлиб, тергов қамоғидан касалхонага ётқизилиб, юраги операция қилинган. Укаси Азамат Аспеков акасига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганини айтган. Августнинг охирида «Бикард» хусусий клиникасида Аспековнинг юраги операция қилинган. Кейин ТИЗО-1га ўтказилган.