Қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча участкасига яқин жойлашган ерни ижарага олиш бўйича 2009 йили Адахан Мадумаров томонидан имзоланган протокол юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри Феликс Кулов билдирди.
Мазкур ҳужжатга қўл қўйгани учун Мадумаров январда Бош прокуратурада бир неча марта сўроқ қилинган. Президент Жапаров протоколни имзолаши «асрлар давомдаги кечирилмас сотқинлик» деб атаган.
Феликс Кулов Мадумаров 2009 йили хавфсизлик кенгашининг котиби бўлган вақтда Ўш-Баткен-Исфана йўлини таъмирлаш ва кўприк қуриш учун аниқланмаган ҳудуддаги 275 кв метр ерни Тожикистондан ижарага олиш бўйича протоколни имзолаганини эсга солди. Мана шу ҳужжат сабаб «тожик томон бу ерларни ўзини ери деб ҳисобламоқда» деб таъкидлади.
Бироқ Кулов протокол ҳукуматда қаралиб, икки давлатнинг парламенти томонидан тасдиқланиб, кейин президент имзолаши керак эди деди.
«Чегара масаласи Конституцияда ёзилган, чегаралар конституциявий тартибда ўзгартирилиши мумкин. […] Қирғизистон билан Тожикистоннинг хавфсизлик кенгаши котибларини бунга ҳуқуқи йўқ, уларнинг имзоларини ҳеч қандай юридик кучи йўқ», — деб тушунтирди Кулов.
Собиқ премьер Тожикистон шу протоколга таяниб баҳсли ерни ўзиники, Қирғизистонга ижарага берилган деб ҳисоблаётганини қўшимча қилди.
«Бироқ баҳсли ер ижарага берилиши мумкин эмас. Халқаро ва давлатлар ўртасидаги келишувлар билан ҳал қилинмаган баҳсли ҳудудни протокол орқали кимгадир ўтказиб бериш — бу юридик нонсенс», — деди сиёсатчи.
Кулов Фейсбук саҳифасида Мадумаровни протоколни имзолашида жиноят белгиларини кўрмаётганини қўшимча қилди.
«Бироқ сиёсий [айб] — кўриниб туради, сабаби қўшниларга баҳсли ерни ўзиники деб ҳисоблашга асос берилган», — деб ёзди у.
Протоколдаги баҳсли ер қаерда жойлашган?
«Азаттык» нашри сўз бўлаётган 275 метр ер Баткен вилоятидаги чегарага яқин Кўк-Тош қишлоғида жойлашган. Бу ҳудуд қирғизистонликларга Тўрт-Кўча деган ном билан маълум.
«Бу ердан Қирғизистоннинг Баткен — Исфана ва Тожикистоннинг Ворух анклавига олиб борган йўл кесилишади. Баткен билан Лайлакни боғлаган аввалги йўл Тожикистоннинг Сурх, Чорку қишлоқларини оралаб ўтган. 2007 йилдан кейин Баткен вилоятида мустақил йўлларни қуриш ҳаракати бошланган. Янги йўлни йўналиши Тожикистон қишлоқларини айланиб, Кўк-Тош қишлоғидаги Тўрт-Кўча ҳудудидан Лайлак туманига ўтиб кетади», — деб тушунтирди «Азаттык».
Муаммоли протокол
МХДҚ Мадумаров томонидан имзоланган протокол бўйича судгача текширув ишини 2019 йили бошлаган. Бироқ халқ вакилининг айтишича, у «умуман ҳеч нарса йўқ деб ёпилган».
2009 йилдаги протокол 2022 йилнинг январида Мадумаров бу иш бўйича бош прокуратурада сўроқ бера бошлаганда яна муҳокамага айланди. Бу бўйича президент ҳам фикр билдирган.
Садир Жапаров 17 январда «Вечерний Бишкек» нашрига берган интервьюсида Мадумаров имзолаган протокол ҳақида Тожикистонга борганда билганини айтган. Жапаров қўшни давлатга расмий сафар билан ўтган йили июнь ойида борган.
«Улар протоколни бетимга кўрсатиб, «Тўрт кўча бўйича масала 12 йил олдин протокол билан тасдиқланган, бу ерни сизлар 49 йилга ижарага олгансизлар, 37 йилдан кейин узайтириб беришимиз мумкин ёки ёпамиз, бу ҳудудга бошқа қайтмаймиз, бошқа ерларни протоколлаштиришни давом эттирайлик» дейишди», — деган президент.
Унинг айтишича, у «Адахан Мадумаровни имзолашга ҳуқуқи йўқлигини, икки ўлка ўртасида делимитация ва деморкация ишлари фақат ҳукумат, парламент ва президент томонидан қаралашини» айтган.
Жапаров агар қирғиз томон бу протоколга рози бўлса, унда Лайлак тумани тўлиқ анклав бўлиб қолади деди.
«Мадумаров ўша вақтда кўрлик қилганми ёки уни бошқа моддий манфаати бўлганми мен буни айтолмайман. Бугун эса «бунгача кўплаган комиссия кўриб чиқиб, уларнинг бари бу протоколни қирғиз томон фойдасига ҳал қилинган деган хулоса чиқарган, шунга қарамай мени чақириб сўроқ қилишмоқда деб айтган. Бу сўз билан одатдагидай ёлғон гапириб, халқнинг бошини айлантириб, алдамоқда. […] Бу ерни бериш — бу асрлар давомидаги сотқинлик», — деган президент.
Мадумаровнинг жавоби
Мадумаров ўзи протоколни имзолаш тўғри бўлганини бир неча марта айтган ва ҳужжат Жогорку Кенешда қўллов топмаганини, демак унинг юридик кучи йўқ деб айтиб келади.
Сиёсатчининг фикрича, бу протокол бўйича сўроқлар — ҳукуматни «Бутун Қирғизистон»даги партиядошлари ва ўзига нисбатан босими.
«13 йилдан бери Мадумаровнинг пешонасига қадалган бир варақ. Бу ерда давлат органлари раҳбарларини учрашуви деб ёзилган. Учинчидан, бу икки давлат ўртасидаги масалаларни ички процедураларни бажариш билан ҳал қилсин деб турибди… бу билан қоғоз умуман кучини йўқотади», — деган Мадумаров 19 январда «Азаттык»нинг «Эксперттер талдайт» дастурида.