Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда ўтган сутка давомида коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этганини маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлиги тасдиқланган жами 2842 нафар киши вафот этган.
Шунингдек, ўтган кеча-кундузда 870 киши коронавирус юқтиргани аниқланган.
- Бишкек - 600;
- Ўш - 10;
- Чуй вилояти - 161 та;
- Ўш вилояти – 16 та;
- Талас вилояти – 18 та;
- Норин вилояти – 2 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 13 та;
- Жалолобод вилояти – 23;
- Боткен вилояти - 27.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия даврида Қирғизистонда жами 193 028 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, муассаса охирги кеча-кундузда 266 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилганини хабар қилди.
Бугунги кунда Қирғизистондаги шифохоналарда COVID-19 юқтирган 1040 нафар бемор даволанмоқда. Яна 5 минг 961 киши эса уй шароитида даволанмоқда.