«Дастан» заводининг омборида Россиядан насияга олинган 400 ИВЛ салқаниб турганини очиқлади

328

2020-йилнинг июль ойида COVID-19 касаллиги кучайган вақтда «Дастан» заводининг раҳбарияти Россиядан олиб келган 400 сунъий нафас аппарати (ИВЛ) бугунги кунгача фойдаланишга топширилмай, ишхонанинг омборида сақланаётгани маълум бўлди.

Олдин депутат Улукбек Ормонов Жогорку Кенешнинг 19-январдаги йиғинида Россиядан 2020-йили «катта пулга» олиб келинган ИВЛ аппаратлари нима бўлганига қизиқди.

*ИВЛ аппарати қонни кислород билан таъминлаш учун кислородни ва қисилган ва қуриган ҳавони беморнинг ўпкасига етказади. ИВЛ бемор ўзи мустақил нафас ололмай қолганда қўлланилади.

Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов ИВЛларнинг пули тўланмагани учун 1,5 йилдан бери «Дастан» заводининг омборида турганини билдирди. Шунингдек, Байсалов ўлкага сунъий нафас берувчи аппаратлар «бир-икки ҳафта ичида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказиб берилади» деб ишонтирди.

«Бизни ўша вақтдаги Россиядаги элчимиз [Аликбек] Жекшенкулов жанобларининг ёрдами билан бир нечта ИВЛ аппаратлари [Қирғизистонга] келиб, бироқ 1,5 йилдан бери “Дастан”нинг омборида туради. Россия юборган, бироқ пули тўланган эмас», — деди у.

Улукбек Ормонов бугунги кунда ИВЛ аппаратларини кераги йўқлигини ва унинг нархи қиммат эканини айтиб, Вазирлар маҳкамасининг қарорини «нотўғри» деб билдирди. У шартномани бекор қилиб, аппаратларни қайтаришни талаб қилди.

«Ҳукумат буни илтимос қилмаган, пандемия вақтида [“Дастан”] заводининг раҳбарларининг ташаббуси билан [ИВЛ аппаратлар] келган. Жуда қиммат нархда келган. Агар ўша қиммат нархда ССВга ўтказиб берсангизлар, бу нотўғри иш бўлади. Агар пули тўланмаган бўлса, аппаратларни қайтариб бериш керак. Буни “[ССВга] ўтказиб берамиз” деганлар бу “ҳукумат тўлайди” деганингиз. Бу тўғри эмас», — деди Ормонов.

Янги тайинланган рақамлаштиришни ривожлантириш вазири, «Дастан» заводининг собиқ етакчиси Талантбек Иманов ИВЛ аппаратлар арзон нархда «кредитик товар» сифатида олинганини, завод даромад топишни кўзламаганини билдирди. Шунингдек, у шартномада «агар ускуналар керак бўлмаса уларни қайтарса бўлади» деган пункт бор эканини айтди.

Депутат Ормонов бу масалани парламент қўмитаси кўриб чиқиб, қарор чиқариши кераклигини айтди. Депутат «ўпкага сунъий нафас берувчи аппаратларни Қирғизистонга олиб келиб, фурсатдан фойдаланиб уларни икки марта қиммат сотиш — жиноят» деб айтди.

«Агар [ИВЛ аппаратини чиқарган] заводнинг баҳоси билан келиб, [устига] бир тийин қўшилмаса, мен шу ердаги сўзимни қайтариб оламан», — деди Ормонов.

Ормоновнинг таклифини «Альянс» фракцияси депутати Алтинбек Сулайманов қўллаб, ИВЛ аппаратларига мухтожлик йўқлигини билдирди.

Байсалов депутатларга жавоб бериб, пандемия вақтида ИВЛ аппаратлар «олтинга тенг бўлганини», шунга қарамай «Россия стратегик ҳамкор сифатида» 300 стационар ва 100 кўчма ускуна берганини айтди.

Бироқ вазирлар маҳкамаси бошчисининг ўринбосари ҳам, янги вазир ҳам нима учун 400 ИВЛ вақтида фойдаланишга берилмагани сабабини очиқлашмади.

Қирғизистонда 2020-йили коронавирус пандемияси бошлангандан бери ўлкада ўпкага сунъий нафас берувчи 649 аппарат бўлгани, бироқ унинг 365таси ишлаши маълум бўлган. шу сабаб «қайғули июлда» ИВЛ аппаратлари, кислород концентраторларининг етишмовчилиги кузатилган.