Президент Садир Жапаров янги Солиқ кодексини имзолади. Бу ҳақда «Клооп»га президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Солиқ кодексини парламент 2021-йилнинг 22-декабрида қабул қилган, у 2022- йилнинг 1- январидан бошлаб ҳужжат президент томонидан имзоланганидан кейин кучга кириши керак эди. Бироқ Жапаров унга 18 январдагина имзо қўйди.
Шу пайтгача унинг имзоланиши ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган эди.
Янги солиқ кодекси
Солиқ кодексининг янги лойиҳаси айрим депутатлар ва ҳуқуқшунослар томонидан бир неча бор танқид қилинган. Улар ҳужжат «жуда хом» эканлигини айтиб, бир қатор камчиликлар ва номувофиқликлар мавжудлигини таъкидлашган.
«[...] Мазкур қонун лойиҳасида биз жиддий таваккалчиликларни, жумладан солиқ хизматининг ваколатли ҳуқуқларининг кучайиши ҳамда бошқа факторлар сабаб бир неча тармоқдаги тадбиркорлик бўйича солиқ тўлашда мураккабликлар юзага келишини кўриб турибмиз. Масалан, бу интернет ва алоқа хизматларининг қимматлашига олиб келиши мумкин, булар бўлса пандемия ва масофадан ишлаш вақтида жуда муҳим», — деб ҳисоблайди Халқаро тадбирлар идорасининг директори Асқар Сидиқов.
Депутат Дастан Бекешов янги Солиқ кодексига кўра, Солиқ хизмати «ҳуқуқ тартибот органига айланишини», январда «қирғизистонликлар “сюрприз”ларга тайёр бўлиши керак» деб билдирган. «Янги солиқ кодекси кучга кирмоқда, унинг ёрдами билан Солиқ хизмати ҳуқуқ тартибот органига айланади. Энди тезкор-тадқиқ фаолиятини олиб бора олади. Бундан ташқари, Солиқ хизмати солиққа 100 минг сомдан ортиқ қарзи бор фуқароларни ёки хорижликларни чегарадан чиқишига чеклов киргизишни талаб қила олади», — деб билдирган халқ вакили.
НКМга қарши митинг
Бизнес-жамоатчилик ва оддий фуқаролар янги Солиқ кодексидан хавотирланиб, норозиликларини айтишмоқда. Уларнинг хабар қилинишича, ҳужжат муҳокама қилиниб ва қабул қилиш муддати камлик қилган.
Улар бир неча бор митингга чиқиб, президентдан янги кодексга қўл қўймасликни сўрашган. Митингчилар Солиқ кодексига киргизилган янги ўзгартиришларга кўра, улар назорат-касса машиналарини (НКМ) ўрнатишга мажбур бўлиб қолишларини айтишмоқда.
Сотувчиларнинг айтишича, НКМ смартфонларда узилишлар билан ишлайди. Тўқмоқлик тадбиркорлар бозорда электр энергиясида узилиш кўп бўлишини, агар биргина харидор квитанциясиз кетса жарима солинишини таъкидлашмоқда. Айрим савдогарлар жарима солина бошлаганини хабар қилишди.
«Биринчи сафар 23 минг сом, иккинчисида 65 минг сом жарима солинади. Уларни тўлашга бизнинг имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етмайди. Кейин биз ҳозир бу аппаратларни сотиб олишга тайёр эмасмиз. Бунинг устига ҳозир интернет тизими йўқ, бозорларда қўшимча сарфларни талаб қилади. Шундай муаммоларнинг кўплиги сабаб ҳозирча тайёр эмасмиз деб ҳисоблаймиз. Шу боис НКМ- онлайнни қўллаган ҳукумат аъзоларига мурожаат қиламиз: бизга ҳеч бўлмаганда бир йил вақт беринглар, биз аввалгидек патент тизими билан ишлайверайлик», — деб айтишган улар.
Бироқ Давлат солиқ хизмати 2021-йилнинг декабрида тадбиркорларни НКМни киргизиш талабининг янги Солиқ хизмати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ишонтирган эди. Улар бир неча йил аввал ўрнатилгани таъкидланган. Ҳукуматнинг фарори билан янги русумдаги НКМга ўтиш графиги билан тасдиқланган. Ҳужжатда майдони 20 кв.метрдан ортган савдо ва хизмат шохобчалари назорат-касса машиналарини 2021-йилнинг 1-июлидан қўллана бошлаши кераклиги кўрсатилган.
Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, қулай солиқ ва божхона иқлимини яратиш тўғрисида»ги фармонга қўл қўйган. Фармон йиллик айланмаси 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларини солиқдан озод қилган. Аммо фармонга кўра, улар онлайн НКМларни фойдаланишга мажбур.
Бу ҳақда иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.
«Агар Солиқ кодекси кучига кирса, бозорларнинг савдогарлари солиқландан озод қилинади. Асосийси, улар квитанцияларни фойдаланиб, НКМ ишлатиши керак бўлади. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Соядан чиқариш керак. Агар айланмаси 8 млн сомдан ортса, улар бошқа солиқ режими билан ишлашади», — деган у.
Қирғизистонга янги Солиқ кодекси нима учун керак?
Ташаббускорларнинг фикрича, унинг мақсади солиқ қонунчилигини «замонавий иқтисодий шароит»га мослаштиришдир.Иқтисодий молия вазирлиги шунингдек, яширин иқтисодиётга қарши курашиш, барча тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратиш, «солиқ тартиб-қоидаларини рақамлаштиришни такомиллаштириш»га ваъда бермоқда.
Солиқ кодексининг бўлажак янги таҳрири биринчи марта жорий йилнинг июль ойи охирида Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинди.
22 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари «Солиқ қонунчилигидаги камчиликларни бартараф этиш, солиқ текширувларини оптималлаштириш ва махсус солиқ режимларини такомиллаштириш бўйича ишларнинг дастлабки натижалари»ни кўриб чиқди.
Шунингдек, Иқтисодий молия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, жойлардан ташқари учрашув якунлари бўйича «янги таҳрирнинг дастлабки лойиҳаси» тайёрланган. Аммо унинг матни фақат 3-центабрда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Вазирлик, шунингдек, лойиҳа «солиқ тартиб-таомилларини рақамлаштириш»ни янада кучайтириш ва «тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш»ни таъминлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.