Масалиев Нарматованинг дипломи бўйича фикр билдириб, МХДҚни танқид қилди

450

Жогорку Кенеш депутати Исхак Масалиев Фейсбук саҳифасида МХДҚ парламент депутати Орозайим Нарматовага қўзғаган жиноий ишга изоҳ берди. Махсус хизмат Нарматованинг олий маълумоти бўйича олган дипломини қалбаки деб ҳисоблайди.

«Кўпчилик МХДҚнинг депутат Орозайим Нарматовани «қалбаки дипломига» боғлиқ фаол ҳаракатларини танқид қилган билдирувларни эълон қилмоқда. Мен ҳам четда қолмайин», — деб ёзди Масалиев нима учун Нарматованинг дипломи бўйича жиноий иш қўзғаш тўғри эмаслигига аргументлар келтириб.

«Президент армияда бўлган, бироқ имтиҳон топширган»

Парламент депутати «Нарматова ўз вақтида университетга топшириш учун барча зарур ҳужжатларни топширган ва ҳозир бирор бир ҳужжат топилмай қолса, унинг айби йўқ» деб ҳисоблайди. Шунингдек, у терговчиларнинг Нарматова Москвада юрганда имтиҳон топшира олмасди деган логикасини ҳам «асос бўлмайди» деди.

«У ўқиб, имтиҳонларни топшириб, курсдан курсга ўтиб, якунловчи имтиҳонларни ҳам муваффақиятли топширган. Ўқиш якуни асосида унга диплом берилган. Қалбаки эмас — ҳақиқий диплом. Терговчиларни у Москвада юриб, имтиҳон топшира олмаган деган логикаси — ўтмайди. Мен юридика факультетида сиртдан ўқиб, Ўшда ҳарбий хизматни ўтаганман, демак унда мен ҳам имтиҳон топширмаган бўламанми? Ҳозирги президент ўзи ҳам ҳарбий хизмат ўтаб, бироқ имтиҳонларни топширган — шунда бу ҳам жиноятми?» — деб ёзди Масалиев.

Депутатнинг айтишича, агар одам ОЎЮда умуман ўқимай туриб диплом олган бўлса, шунда диплом қалбаки бўлади. у «Орозайим ўқув юртида ўқиганини, курсдошлари ва ўқитувчилари бор» деб ёзди Масалиев.

«МХДҚ миллий хавфсизликни таъминлаши керак»

Халқ вакили чекистлар «ўз ишини билиб — миллий хавфсизликни таъминлаб, кимнидир сиёсий рақибларига қарши ишламаслиги керак» деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, «у ёки бу фуқаро ОЎЮда ўқиб-ўқимагани — чекистларнинг иши эмас».

Масалиев МХДҚнинг терговчилари қонун билан ҳимояланган объектни — «Иссиқкўл» меҳмонхонасини бузиш факти бўйича тез орада жиноий иш қўзғаши керак деб ҳам қўшимча қилди.

«Қурилиш бўйича ҳеч қандай лойиҳа бўлмай туриб давлат мустаҳкам бинони қулатиши — бу жиноят. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бирор бир аёл, бирор ерда ноқонуний уй қуриб олганини очиқлагани билан мақтанишади! МХДҚнинг қидирувидаги одам эртакдагидай Осмон шаҳрининг лойиҳаси бошчиси бўлиб тайинланди — мана шуни ушланглар, у турар-жойларни ноқонуний қурмабдими?!» — деб ғазабланди депутат.

Масалиев бари аралашиб кетганини — қонун билан ноқонунийлик, мажбурият билан сотқинлик, одоб-ахлоқ билан обрўсизлик, ёлғон билан ҳақиқат, «тушунчалар» кўп ўрин эгаллаб қолди деб ҳисоблайди.

Орозайим Нарматованинг дипломи

14 январда «Бутун Қирғизистон» депутати Орозайим Нарматова МХДҚга сўроққа чақирилган. Шу куни қўмита депутат ЖАДУга ноқонуний қабул қилинган факт бўйича жиноий иш қўзғаган.

МХДҚ Нарматовани 2013 йили ўрта махсус билим бўйича диплом асосида 3-босқичга «ноқонуний қабул қилингани ҳақида» маълумот тушган деб билдиришган. Бундан ташқари, махсус хизматга «Орозайим Нарматова ЖАДУга топшириш учун диплом бергани эҳтимоли ҳақида ҳам» маълум бўлган.

«Бундан ташқари, тергов вақтида ЖАДУда сессияларни ва тегишли имтиҳонларни топшириш вақтида Орозайим Нарматова ўлкада йўқ бўлиб, Россия Федерациясида экани аниқланди. Демак, Орозайим Нарматова Москва шаҳрида юрганда имтиҳонларни топшира олмасди, бу ҳам ЖАДУнинг масъул ходимлари томонидан олий маълумоти ҳақидаги диплом бериш ноқонуний эканлигидан хабар беради», — деб айтилади маълумотда.

Сайлов қонунига мувофиқ, ёши 25дан катта, олий маълумотли одам Жогорку Кенеш депутати бўла олади.

ДепутатОрозайим Нарматова ўзи дипломига боғлиқ тергов адолатли боришига ишонмаслигини билдирган.

Депутат сайловга икки марта қатнашганини, ҳужжатларнинг бари МСКнинг текширувидан ўтганини таъкидлади. Нарматова 2020 йилдаги парламент сайловида ҳам қоралаш ҳаракати бўлганини эслади. Унинг айтишича, ўша вақтда «Нарматова МСКга фальсификация қилиб ҳужжат топширди деган даъво билан «Бутун Қирғизистон»ни сайловдан четлатиш ҳаракати бўлган».

«Ўшанда ҳам қўйган даъволари ўринсиз экани исботланиб, уят бўлишган. Энди қоралашга даъво топмай, ўч олиш мақсадида ўзларининг ахборот воситалари орқали «синдириб, уят қиламиз» деган каби. Бундан бошқа сабаб йўқ», — деб билдирган Нарматова.

Орозайим Нарматова Садир Жапаровни у қочқинликда юрганда тарафдори бўлган. У Жапаровни чет ўлкада ва қамоқда ўтирганда ҳам қўллаган. Садир Жапаров ҳукуматга келган вақтда фаол Нарматова Жапаровдан кўнгли қолганини билдириб, олиб борган сиёсатини кескин танқид қилган.

2021 йилдаги парламент сайлови натижаси билан Нарматова мухолифатчи «Бутун Қирғизистон» партияси билан бирга парламентга депутат бўлиб келган. Уларга Жогорку Кенешдан 6 мандат берилган.