Қирғизистонда охирги суткада коронавирус 607 кишида аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган сутка ичида коронавирус билан касалланган бир беморнинг ўлимини қайд этди. Вазирликнинг маълум қилишича, пандемия даврида мамлакатда 2828 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сутка давомида 607 кишида COVID-19 аниқланган. Аксарият ҳолатлар пойтахтда қайд қилинган.

  • Бишкек - 404;
  • Чуй вилояти - 97;
  • Ўш вилояти – 10;
  • Жалолобод вилояти – 24;
  • Талас вилояти – 20;
  • Боткен вилояти – 20;
  • Иссиқкўл вилоятида – 13 та;
  • Ўш - 14;
  • Норин вилояти - 5.

Муассаса берган маълумотларга кўра, пандемия даврида Қирғизистонда жами 188 813 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган.

Бундан ташқари, 15 январь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирган 746 нафар бемор касалхоналарда, 2 888 киши эса уй шароитида даволанмоқда.