Республика тезкор штабнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 14-январда коронавирусдан бир киши вафот этди, 586 янги ҳолат аниқланди. Охирги суткада касалликдан 111 бемор соғайди.
- Бишкек шаҳрида — 435;
- Чуй вилоятида — 49;
- Жалолобод вилоятида — 37;
- Ўш шаҳрида — 22;
- Иссиқкўл вилоятида — 17;
- Талас вилоятида – 11;
- Ўш вилоятида — 9;
- Баткен вилоятида — 5;
- Норин вилоятида – 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 188 206га етти. Ўлка бўйича 180 740 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 827 одам кўз юмди.
Ҳозирда 660 бемор касалхонада, 2 490 киши уй шароитида даволанмоқда.
14-январга кўра 7 517 одам COVID-19га қарши вакцина олди, уларнинг орасидан 3 494 одам биринчи дозасини, 4 023 киши иккинчи дозасини олди.