Москва марказида қирғизистонликлар аралашиб, ўқ отиш билан тугаган оммавий муштлашув бўлди. Маълумотни «Клооп»га Қирғизистоннинг ИИВ тасдиқлади.
Муштлаш 9-январь куни эрталаб бўлгани маълум қилинди. Ўндан ортиқ маст киши муштлашган — Қирғизистон, Ўзбекистон ва Чеченистон фуқаролари. Муштлашувга гумондорларнинг бирини чўнтагидан телефон ўғирлаш ҳаракати сабаб бўлган.
«Муштлаш натижасида Қирғизистонни 2002-йили туғилган фуқароси қўлга олиниб, икки қирғизистонлик маъмурий жавобгарликка тортилди», — деб билдиришди муассасадан.
Шунингдек, ТИВ бу масала Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигини назоратида эканини таъкидлади.
ТАСС маълумотига кўра, икки одам жабрланиб, кўплаган пичоқ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Нашрга гумондорларнинг бири жабрланганларга пичоқ сайганини, уларнинг бирини травматик тўппончасини ўғирлаб олганини, шовқинни эшитиб кўчага чиққан дўкон сотувчисини қўрқитганини тан олганини ҳам айтиб беришган.
Бу бўйича бир неча жиноий иш қўзғалгани маълум қилинди.