Жогорку Кенеш депутатлари 7-январда КХШТни Қозоғистонга тинчлик ўрнатиш кучларини юбориш қарорини қўллади. Йиғинга қатнашган 69 депутатнинг орасидан етти халқ вакили «қарши», қолганлари «розиман» деб овоз беришди.
Депутат Дастан Бекешевнинг айтишича, таклиф иккинчи марта овоз беришдан ўтди. Сабаби биринчисида етарли овоз тўплай олмаган.
Парламент принял решение о введении миротворческих сил ОДКБ в Республику Казахстан. Первое голосование 55 за, 11 против (не прошло, нужен 61 голос) но некоторые попросили поставить ещё раз на голосование, на второй раз 69 за, против 7 (прошло).
— Дастан Бекешев (@bekeshev) January 7, 2022
Йиғинда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Қозоғистонга 150 қирғиз ҳарбийи, 8 бронетехника ва 11 машина юборилишини билдирди. Ташиев ҳарбийлар давлат стратегик объектларини қўриқлаш учун боришини айтди. Бироқ аниқ қайси биноларни ҳимоя қилишларини очиқламади.
Шунингдек, махсус хизмат раҳбари қирғиз ҳарбийлари митингга чиққан фуқароларга ўқ отмаслигини қўшимча қилди.
Мазкур масала парламентда муҳокама қилинаётганда бир қанча депутатлар Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевни норозиликни «халқаро террор гуруҳи уюштирди» деб айтганларига далиллар борми деган савол беришди.
Бунга МХДҚ бошчиси Қозоғистонда давлат бинолари ёқилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари ҳалок бўлаётгани «террористик ҳаракатлар ҳисобланади» деди.
«Биз бутун қозоқ халқи террорист деб ҳисобламаймиз. Қардош қозоқ халқи қирғизлар билан асрлар давомида қўшни яшаган. Бироқ уларнинг орасида деструктив кучлар қайсидир террор ҳаракатларни қилгани маълум. Шу сабаб ўнлаган давлат муассасалари ёқилди, ўнлаган орган ходимлари ҳалок бўлди. Бунинг бари террористик ҳаракатларга киради. Бунинг барини бир-уч гуруҳ қилди», — деб тушунтирди Ташиев.
Бироқ депутат Нуржигит Кадирбеков КХШТнинг қарори Қирғизистон Конституциясига қарши келишини билдирди.
«Мен тушунаман, Қирғизистонни КХШТ олдида мажбуриятлари бор. Бироқ Конституцияда бирор бир давлатнинг ички сиёсий можаросини ҳал қилишда қуролли кучлардан фойдаланиш тақиқланади деб ёзилган», — деди Кадирбеков.
Унинг сўзларига юстиция вазири Аяз Баетов жавоб қайтарди. У «Конституция катта кучга эга эканини таъкидлаб, ҳарбийларни юбориш ёки юбормасликни парламентарийлар сизлар ҳал қиласизлар» деди.
Кўп ўтмай МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев билан вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров мазкур масалани ёпиқ эшик ортида қарашни таклиф қилишди. Депутатлар таклифни қўллаб, овоз бериш ёпиқ ўтди.
Қозоғистондаги митинг ва КХШТ қарори
Жогорку Кенеш Қозоғистондаги вазият бўйича 6-январда тезкор йиғинга тўпланиши керак эди. Унда парламент КХШТни Қозоғистонга «тинчлик ўрнатиш кучларини» юбориш қарорини муҳокама қилиб, Қирғизистон ҳарбийларини юбориш ёки юбормасликни ҳал қилиши керак эди.
Бироқ бир соат ичида рўйхатдан фақатгина 39 депутат ўтиб, кворум йиғилмаган. Жогорку Кенеш раиси Талант Мамитов буни қишки таътил сабаб депутатлар ҳудудларда юргани билан тушунтирган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 6-январга ўтар кечаси Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган.
У мазкур мурожаатни ўлкада интернет пайдо бўлгандан кейин қилган — ҳукумат 5-январда интернетни деярлик 7 соатга яқин ўчиргани ва бу вақт оралиғида ўлкада нима бўлгани номаълум бўлган.
Тўқаев суюлтирилган газнинг нархини туширишни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Тўқаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.
6-январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.
Бироқ қозоқ ҳукумати ҳалок бўлган намойишчиларнинг аниқ сонини айтмаган. Ҳукумат фақат қурбон бўлган полиция ходимларининг аниқ сонини айтмоқда — ҳозирда 18 ҳуқуқ ҳимоячиси кўз юмгани маълум.
КХШТнинг «тинчлик ўрнатиш кучларни юбориш» кампаниясига ҳозирча уч давлат розилик берди — Арманистон (70 ҳарбий), Тожикистон (200 ҳарбий), Россия (3000 ҳарбий).